Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
17 январь куни Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни тасдиқланди.
Мазкур баённинг 1-иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланган ҳудудлар тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 71-сессиясида пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Доимий комиссия ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш мақсадга мувофиқ деб топганди.
Изоҳ (0)