Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк 19 январдан бошлаб қисман ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати йўл таъмирлаш ишлари олиб борилишини билдириб, юзага келган ноқулайлик учун узр сўради ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этди.
Uzbekistan Airports кўприкни реконструкция қилиш ишлари давомида тирбандликлар юзага келиши мумкинлиги сабабли, йўловчиларга йўллардаги вазиятни инобатга олган ҳолда уйдан аэропортга эртароқ чиқишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)