• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Иштаҳасизликни енгиб ўтишнинг 12 усули: синаб кўринг, улар чиндан ҳам ёрдам беради

    Иштаҳа яхшилиги саломатлик белгисидир. Очлик ҳиссининг сезилмаслиги анорексия(ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган психологик хасталик)га қадар турли хил муаммоларга олиб келиши мумкин. Агар кетма-кет бир неча кундан ортиқ вақт мобайнида таом истеъмол қилмасангиз, иштаҳангизни қандай яхшилаш ҳақида ўйлаш вақти келди.

    Фото: «sunhome.ru»

    Фото: «sunhome.ru»

    Иштаҳасизликни қандай яхшилаш мумкин: фойдали маслаҳатлар

    Иштаҳани йўқотиш стресс ва бошқа муаммолар туфайли юзага келади. Ўзингизни мажбурлаб овқатланишга ундашингиз шарт эмас. Муаммони шундай ҳал қилиш керакки, организмнинг ўзи овқат талаб қилсин.

    Организмнинг ўзи таом талаб қилишга ундайдиган кичкина «айёрликлар» бор:
    • Кам-кам, лекин тез-тез овқатланинг. Ошқозон оз миқдордаги овқатни яхшироқ қабул қилади;
    • Кўп миқдорда тоза сув ичинг, кунига 2 литргача. Иштаҳа йўқолишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири сувсизланишдир. Чанқамасдан аввал сув ичишни унутманг. Чанқоқлик эса организм аллақачон сувсизланганлиги ҳақида сигналдир;
    • Мазали ва иштаҳа очар кўринишга эга бўлган таом тайёрланг. Ликопларнинг тўғри тақдим этилишини эътиборсиз қолдирманг, ҳатто, ёлғиз овқатлансангиз ҳам;
    • Турли-туман ошкўк ва зираворлардан фойдаланинг. Улар иштаҳани очиш учун қўл келади;
    • Бир вақтнинг ўзида бир турдаги таомдан енг. Қандолат ва булочкалар каби қўшимчалар билан иштаҳангизни бузманг;
    • Витаминларни, айниқса, куз-қиш даврида ичинг;
    • Чекишни ташланг. Тамакига қарамлик иштаҳани сусайтиради;
    • Фаол турмуш тарзини олиб боринг, спорт билан шуғулланинг ва тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг;

    Фото: «shape.ru»

    Фото: «shape.ru»

    Катта ёшли одамнинг иштаҳасини қандай очиш мумкин: халқона рецептлар

    Баъзи доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар иштаҳани яхшилаши мумкин. Иштаҳани қитиқловчи ўткир таъмга эга бўлган ўсимликлар мавжуд. Иштаҳани яхшилайдиганлар учун айрим рецептлар:

    • 1 ош қошиқ қуритилган шувоқ ўсимлиги устига 1 стакан қайноқ сув қуйинг. Дамланишини кутинг. Кунига уч марта овқатланишдан аввал бир ош қошиқдан ичинг;
    • Овқатдан олдин кунига уч марта 1 ош қошиқ миқдорда алоэ сувидан ичинг. Жуда нордон бўлмаслиги учун унга озгина асал қўшишингиз мумкин;
    • Шувоқ, момақаймоқ, мингяпроқ ва тол пўстлоғини 1: 1: 1:2 нисбатда аралаштиринг. 1 ош қошиқ аралашмага 1 ярим стакан қайноқ сув қуйинг. Ярим соатга қолдиринг. Овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакандан кунига уч маҳал ичинг.
    Иштаҳани барра сабзавот шарбатлари қитиқлайди. Юқоридаги барча маслаҳатларга амал қилсангиз ҳам иштаҳангиз яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
    Балки, организм сизга қандайдир касаллик ҳақида белги беришга уринмоқда, шунинг учун овқатланишни рад этаётгандир.
    Даставвал, сиз иштаҳа ёмонлигининг сабабини билишингиз керак. Гормонал мувозанатнинг бузилиши, овқат ҳазм қилиш тизими органлари билан боғлиқ муаммолар (гастрит, панкреатит, жигар етишмовчилиги ва бошқалар), буйрак ёки юрак етишмовчилиги, онкология, психологик омиллар (стресс, депрессия) каби хасталиклар иштаҳасизликка сабаб бўлиши мумкин.

    Биринчи навбатда, мутахассисга мурожаат қилишдан олдин баъзан соғлиқ муаммоларини истисно қилиш ва ёндош касалликлар мавжудлигини англаб етиш керак. Масалан, агар аёлларда ҳайз цикли ва иштаҳаси билан боғлиқ муаммолар бўлса, унда бу муаммо хусусида гинекологга учраш тавсия этилади. Агар одам овқатдан кейин ошқозонида оғриқ ёки оғирлик ҳис қилса, қорин соҳасида бурама оғриқ бўлса, у ҳолда гастроэнтеролог билан боғланиш лозим. Қалқонсимон без гормонларининг қонда узоқ вақт давомида етишмовчилиги метаболизмни секинлаштиради ва очлик ҳиссининг пасайишига олиб келади. Бу вазиятда эндокринолог билан маслаҳатлашиш ўринлидир.

    Ҳамма учун тавсия: умумий таҳлил ва қонни биокимёвий анализ қилдиринг, қалқонсимон без гормонлари даражасини аниқланг, ички органларни ультратовуш текширувидан ўтказинг, гастроскопия ва зарур бўлса колоноскопия қилинг.

    Иштаҳанинг узоқ вақт мобайнида йўқлигига бирор руҳий касалликлар ёки турли хил психологик ҳолатларнинг таъсири бўлиши мумкин. Масалан, депрессия, уйқусизлик, апатия, чарчоқ каби. Бу ҳолат марказий асаб тизимида овқат ҳазм қилишни секинлаштирадиган ва иштаҳани камайтирадиган стресс гормонларини ишлаб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда психолог билан муаммони аниқлаш ва унинг сабабларини англаб етиш, зарур бўлса, психиатр тавсиясига кўра муқобил дори-дармонларни қабул қилиш керак.

    Агар юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг ҳеч бири кузатилмаса ҳам одам шунчаки овқатланишдан бош тортса, демак, озиқ-овқатнинг таъми ва ҳидига индивидуал хусусиятлар бўлиши эҳтимоли бор. Балки у шунчаки ўзига мос келмайдиган таомни танлаётгандир. Буни аниқлаш учун фақатгина парҳез билан тажриба ўтказиб кўриши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Эрталаб иштаҳа бўлмаслигининг тиббиётга алоқаси бўлмаган 3 сабаби
    • Нима учун эрталаб иштаҳа йўқолиб, кечки пайт овқатланишга бўлган истак кучаяди?

    18.01.2023, 17:21   Изоҳ (0)   24877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Белингизга қимматга тушадиган 6 та кундалик одат

    18.01.2023, 11:44

    Идиш-товоқ губкасини бактериялардан халос қилиш учун қандай тозалаш керак?

    18.01.2023, 09:54

    Вазн ортиши, қарамлик синдроми: қаҳвадан бир муддат воз кечишингиз кераклигини билдирувчи 4 та белги

    17.01.2023, 19:49

    Ниманидир ўзгартириш керак: стресс сизга жиддий зарар етказаётганининг 5 та аломати

    17.01.2023, 14:30

    Ортиқча юкдан халос бўлинг: Қориндаги ёғ қанчалик хавфли?

    17.01.2023, 13:49

    Тухум пиширишда деярли ҳамма йўл қўядиган 11 та хато

    17.01.2023, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.