Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англияда ҳамширалар иш ҳақини ошириш талаби билан февраль ойида оммавий иш ташлаш ўтазмоқчи. Бўлажак акциялари ҳақидаги билдиришномалар Қироллик ҳамширалар коллежи веб-сайтида эълон қилинмоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Таъкидланишича, намойишлар 6 ва 7 февраль кунларига белгиланган, уларнинг ҳар бири 12 соат давом этади. Акцияга дастлаб Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг 73 та ассоциацияси вакиллари қўшилади. Декабрь ойида ўтказилган сўнгги акцияда 55 та уюшма иштирок этганди.

Қайд этилишича, агар январь ойи охиригача иш ҳақи билан боғлиқ вазият ўзгармаса, режалаштирилган иш ташлаш бошланади. 18 ва 19 январь кунлари ўтказилиши керак бўлган намойишлар ҳам бекор қилинмаган, дейилади хабарда.

Декабрь ойида Американинг The New York Times газетасида ишловчи 1000 дан ортиқ ходим 40 йил ичида биринчи марта 24 соатлик иш ташлаш эълон қилганди. Ходимлар иш ҳақини ошириш ва масофадан туриб ишлаш имкониятини кенгайтиришни талаб қилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?