Таиланднинг Муанг ҳудудидаги Майе Клонг дарёси бўйида нефть танкери портлаб, ёниб кетди. Кема ишчиларидан саккиз киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар бермоқда.
Smooth Sea 22 танкери 17 январь куни эрталаб портлаган. Қайд этилишича, танкер кемасозлик заводида мунтазам техник текширувдан ўтказилаётган эди, унинг баклари бўш бўлган.
«Портлаш бир неча километр радиусда эшитилди ва сезилди. Уйларнинг деразалари синиб кетди. Ҳодисадан бир соатлар ўтгач, Денгиз департаменти кемадаги ёнғин назорат остига олинганини маълум қилди», — деб ёзади нашр.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)