Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинадаги уруш тугаганидан кейин НАТО ва Россия муносабатларининг нормаллашишини кутмаслик керак, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. Бу ҳақда Handelsblatt хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Аввалгидек бўлмайди. Украинада ўт очиш тўхтаган тақдирда ҳам, биз Россия билан муносабатларимиз нормаллашишини кутмаслигимиз керак», — деди у.

НАТО бош котиби, шунингдек, ҳозир Украинадаги можаронинг ҳал қилувчи босқичи эканини айтиб, Киев ғалаба қозониши учун унга қурол-яроғ етказиб бериш зарур, деган фикрни билдирди. Унинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Россияга паст баҳо бермаслиги керак, унинг «ресурслари катта».

«Биз урушнинг ҳал қилувчи босқичидамиз», — деди Столтенберг.

У альянс мамлакатлари Киевга оғир ҳарбий техника етказиб бериш бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларни муҳим деб атади ва яқин келажакда кўпроқ ҳарбий ёрдам юборилишини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди