• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «ИШИД видеороликларини кўриб радикаллашган». Нью-Йоркдаги терактда гумонланаётган Сайфулло Соипов ҳамон ИШИДга содиқ қолаётгани маълум бўлди

    2017 йилда Нью-Йоркда ижарага олинган юк машинасида велосипед йўлакчасидаги одамлар устига бостириб борган ва саккиз кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов интернет орқали ИШИД видеороликларини томоша қилиш орқали радикаллашган ва ҳалигача ҳужум уюштириш унинг диний мажбурияти бўлган эди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 9 январь куни унинг суд томонидан тайинланган адвокати маълум қилди, деб ёзади CNN.

    Фото: CNN

    Фото: CNN

    «Бугун бу ерда ўтирар эканмиз, у ҳали ҳам бунга ишонмоқда, у ҳали ҳам ИШИДнинг унга юборган хабарларига ишонади ва ўзи қилган иш Оллоҳнинг иродаси билан бўлган, деб билмоқда», — деди Соиповнинг адвокати Дэвид Паттон.

    Соипов федерал судда 28 та айблов банди бўйича ўз айбига иқрор бўлмади, шуларнинг саккизтаси қотиллик, 18 таси эса суиқасд ва терроризм билан боғлиқ бошқа айбловлардан иборат.

    Агар у айбдор деб топилса, у ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд жараёни президент Жо Байден даврида ўлим жазоси ҳақидаги биринчи федерал иш ҳисобланади, аввалроқ у федерал даражада ўлим жазосини бекор қилишга ваъда берган эди.

    Айбловлар 2017 йил 31 октябрь кунги ҳужум билан боғлиқ бўлиб, ўшанда Соипов юк машинасида Манхэттенда Вест-Сайд велосипед йўлакчасида велосипедчилар ва пиёдалар устига бостириб борганди. Сўнг, ўша пайтда ҳукумат маълум қилганидек, у мактаб автобусига бориб урилган, сочма ов милтиғи ва пейнтбол милтиғини қўлида тутиб юк машинасидан тушган. Расмий шахсларга кўра, у Нью-Йорк полицияси офицери томонидан ўқ узиб ярадор қилинган ва ҳибсга олинган.

    Жиноят ишига қараганда, у терговчиларга, гўёки, ҳужумни қарийб бир йил давомида режалаштиргани ва ИШИД видеороликларидан илҳомланганини айтган.

    9 январь куни судда прокурор Александр Ли ҳужум ҳақида гапириб, Соипов юк машинасидан қурол сифатида фойдаланиб, «вайронкорлик» ва «даҳшат» саҳнасини яратганини тасвирлаб берди.

    Шундан кейин Соипов федерал агентларга ўзининг террорчилик фитнаси ҳақида гапириб беришга «интилди», деди Ли.

    «У ФҚБ агентларига ўз ҳужумини қандай режалаштиргани ва машқ қилгани ҳақида гапириб берди. Унинг мақсади — имкони борича кўпроқ одамларни ўлдириш бўлганини айтди. ИШИД етакчиси ҳужумлар уюштиришга чақиргани, у эса бунга жавобан ҳаракат қилганини таъкидлади», — деди Ли.

    Лининг айтишича, Соипов касалхонада федерал агентлар билан интервью чоғида ўз ҳужуми ҳақида эслаб жилмайган. Прокурорнинг сўзларига кўра, ўшанда у ўзининг касалхонадаги палатасига ИШИД байроғини осиб қўйишни ҳам сўраган.

    Прокурорнинг айтишича, Соипов ҳамон ИШИДга нисбатан содиқлигини сақлаб қолган. У ҳужумдан кейинги йилларда қамоқхонада туриб амалга оширилган қўнғироқлар чоғида ўз оила аъзоларига ИШИД аскари эканлигини айтган.

    Соиповнинг адвокати Паттон у ҳужум уюштирганини рад этмасдан, ўзининг кириш нутқини Соиповнинг мақсадларига ва унинг ИШИД билан алоқаларига қаратди.

    Адвокат Соиповнинг хатти-ҳаракатларини «мантиқсиз» деб атади ва унинг қилмишини оқлаб бўлмаслигини айтди.

    Айбланувчи ИШИДдан илҳом олган, аммо террорчилик ташкилоти ҳужумни уюштиришда унга ёрдам бермаган, деди Паттон.

    Соиповнинг ҳужумидан кейин икки кун ўтиб, ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди, тўғри, деди Паттон, аммо гуруҳ ундан аввал ҳам улар томонидан амалга оширилгани расман тасдиқланмаган ҳужумлар учун ҳам жавобгарликни олган.

    «У бу ҳужумдан қутулиб, ИШИД ёки бошқа ташкилот аъзосига айланишни кўзламаган, — деди Паттон. — У ўлишига умид қилган».

    Адвокатнинг айтишича, ҳужум қилиш чоғида Соиповнинг ИШИД билан қандайдир аҳамиятли тарзда боғлиқлиги бўлмаган. У узоқ масофаларга ҳайдовчилик қилиш чоғида ёлғиз қолиб, «экстремистик контентни истеъмол қилган» ва шу тариқа радикаллашган, деди адвокат.

    Паттоннинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонда маданий жиҳатдан мусулмон сифатида тарбияланган, лекин жиддий диний таълим олмаган, унинг оила аъзолари эса ИШИД тарафдорлари эмас.

    Соипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йилда келган ва ҳужумга қадар Нью-Жерсида яшаган. Расмий шахсларга кўра, у рафиқаси ва уч фарзанди билан яшаб, Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

    Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, у АҚШга грин-карта орқали келиб, кейинроқ қонуний равишда доимий резидентга айланган.

    Мавзуга доир:

    • «Нега ҳалок бўлаётган минглаб мусулмонлар учун жавобгарларни суд қилмайсиз?». Сайфулло Соипов судда кўрсатма берди
    • АҚШ прокуратураси Сайфулло Соиповга нисбатан ўлим жазосини қўллашни талаб қилмоқчи
    • АҚШ элчиси: Битта теракт Ўзбекистон—АҚШ алоқаларини издан чиқара олмайди

    16.01.2023, 12:02   Изоҳ (0)   22035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон: «Курдлар туфайли Туркия ва Швеция ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши мумкин»

    16.01.2023, 11:21

    Россияни зудлик билан тўхтатиш керак — Польша бош вазири

    16.01.2023, 10:27

    Аномал совуқ туфайли Иссиқкўл кўли музлаб қолди (видео)

    16.01.2023, 10:14

    Берлиндаги бункерга кўчиб ўтган Гитлер, совет қўшинларидан норози бўлиб ўзига ўт қўйган чехословакиялик талаба ва АҚШда маньякнинг қатл этилиши. Кун хронологиясида...

    16.01.2023, 09:30

    НАТО бош котиби яқин орада Украинага қўшимча оғир қуроллар топширилишини эълон қилди

    16.01.2023, 09:27

    Днепрдаги кўп қаватли уйга берилган зарба туфайли, Зеленский россияликларга рус тилида мурожаат қилди (видео)

    16.01.2023, 09:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.