• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Берлиндаги бункерга кўчиб ўтган Гитлер, совет қўшинларидан норози бўлиб ўзига ўт қўйган чехословакиялик талаба ва АҚШда маньякнинг қатл этилиши. Кун хронологиясида 16 январь

    16 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Берлиндаги бункерга кўчиб ўтган Гитлер, совет қўшинларининг мамлакатга киритилишига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйган чехословакиялик талаба ҳамда болаларни ўлдириб, уларни еган америкалик маньякка оид фактлар ўрин олган.

    Бункерга кўчиб ўтган Гитлер

    1945 йил 16 январь куни Адолф Гитлер авиаҳужумлар хавфи сабаб Берлинда махсус қурилган фюрербункерга кўчиб ўтганди. Немис фашизми етакчиси айнан шу ерда умрининг сўнгги кунларини ўтказган. Гитлер бункерда Ева Браун билан никоҳдан ўтган, қол остидагилар буйруқлар бериб, ўз жонига қасд қилган. 2 май куни совет аскарларини нацистлар қароргоҳини штурм билан эгаллаган. Аммо улар фақатгина оддий ишчиларни асирга олишга муваффақ бўлган — барча муҳим шахслар вафот этиб бўлганди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Қизил армиянинг ҳужуми Учинчи рейх етакчисини рехсканцелярия сифатида жиҳозланган фюрербункерга кўчиб ўтишга мажбур қилганди. 15 мартга қадар Гитлер уни ора-сира тарк этиб турган бўлса, охирги 1,5 ой давомида у ер остидан чиқмаган.

    Бункернинг пайдо бўлиши ҳақида Гитлернинг телефонисти бўлган ва соқчиси вазифасини бажарган Рохуш Миш ўз мемуарларида ёзиб қолдирган. Унинг сўзларига кўра, мустаҳкам бункернинг қурилишига СССР ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотовнинг 1940 йил 12—13 ноябрь куни Берлинга ташрифи сабаб бўлган. Юқори мартабали меҳмон кетишидан олдин унинг шарафига хайрлашув базми ўтказилган.

    Банкетдан кейин Молотов ташқарига чиққан. Миш уни қароргоҳга йўл олувчи машинага қадар кузатиб қўйган. «Меҳмонхонага қайтганимда ҳаво тревогаси ҳақида маълумот олдим. Душман самолёти Берлинга келаётганди. Шунда элчи Вальтер Хевел биринчи бўлиб тилга кирди: ‘Самолёт шаҳар устидан учиб, бошимизга бомба ташласа, Молотовни нима қиламиз? Унинг учун етарлича хавфсиз жойимиз йўқку!’. Ўшанда Гитлер мустаҳкам бункер қуриш буйруғини берди. ‘Ҳали вақти келадики, нафақат ‘Адлон’ меҳмонхонаси, балки Германия давлатининг раҳбари ҳам ўз меҳмонларига ишончли бошпана тақдим этади’, деган Гитлер’, — эслайди Миш.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Бошқа бир версияга кўра, Гитлер ишончли бошпана қуриш режасини 1933 йилда нацистлар ҳокимият тепасига келганидан кейин ўйлай бошлаган. Бункернинг биринчи намунаси 1936 йили канцелярия биноси ортидаги байрам тантаналари учун мўлжалланган залнинг ертўласида қурилган. Бетон деворлар қалинлиги 2,5 метрга етган. Кейинроқ том қисми яна бир метрга оширилган. Шифт баландлиги 3,1 метрни ташкил этган. Ўша даврдаги барча ер ости бошпаналари каби бункер герметик эди ва заҳарли газлардан тўлиқ ҳимояланган. 1943 йилда биринчи мажмуа ёнидан янгиси қурила бошланган. Гитлер илк бор бункерга 1944 йил 25 ноябрда ташриф буюрган. Асосий бункернинг қурилиш ишлари 1945 йил бошида якунланган.

    «Янги канцелярия Гитлернинг доимий қароргоҳига айланганди. Фашистик Германия раҳбарияти Иккинчи жаҳон уруши олдинги урушлардан фарқ қилишини тушуниб етганида, фюрер империя канцелярияси ҳудудида ўзи ва атрофидагилар учун мустаҳкам ертўла қуришга розилик беради. Аммо 1945 йиллар бошига келиб империя канцелярияси боғида фақат Гитлер учун қурилган бункер битганди. У саккиз метрли темир-бетон билан қопланган ва учта ер ости чиқиш йўлига эга бўлган: Ташқи ишлар вазирлиги биносига, империя канцелярияси ва боғга», — деб ёзганди 5-армия Ҳарбий кенгаши аъзоси генерал-лейтенант Федор Боков.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ушбу объект 4 метрли ташқи деворлар ва ярим метрли ички тўсиққа эга эди. Ер ости биносининг майдони 250 квадрат метрни ташкил этган ва 20 хонадан иборат бўлган. Асосий бункер махсус ўтиш йўлаклари ва зиналар билан бирлаштирилган. Ер ости биносининг ўн томонидан мажлислар учун хона, қабулхона, кабинет, Гитлер ва Ева Брауннинг ётоқхонаси, ҳожатхона ва ювиниш хонаси бўлган. Коридор охирида Гиббелснинг кабинети, фюрернинг шахсий шифокори, секретариат биноси, дизель-генераторли машина зали бўлган. Тан соқчилар коридорда юришга мажбур бўлган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Гитлер куни билан бункерда ўтирмаган. Мамлакат ва фронтдаги вазиятни у олдингидек империя канцеляриясидаги кабинетидан бошқарган, партиялар ҳамда вермахт раҳбарларини ҳам шу ерда қабул қилган. Бироқ хавф туғилган заҳоти, масалан, ҳаво ҳужуми бошланиши билан Гитлер шериклари ва ўзларига хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бирга зудлик билан фюрербункерга тушиб олган. Бункер мунтазам яшаш учун мос келмасди.

    1945 йил баҳори бошларида совет қўшинларининг яқинлашиб келиши вазиятни ўзгартирган. 15 мартдан кейин фюрер ўз бункерини фақат бир марта — 20 апрель куни (56 ёшга тўлганида) тарк этган. Шу куни унинг ҳаётилигидаги охирги суратга олиш ишлари амалга оширилганди. 22 апрель куни Гитлернинг ёнига Йозеф Геббелс оиласи билан кўчиб келган. Уларга тўртта хона ажратилганди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Миш Гитлер билан охиригача қолган. Бундан ташқари, 30 апрель куни фюрер ўз жонига қасд қилгани, Гиббелснинг буйруғи билан лавозимдан озод этилганига ва бункерни тарк этишга рухсат олганига қарамай, қочишга шошмаган. Фақат 2 майга келиб СС обершарфюрер яширинишга уринган, бироқ бу муваффақиятсиз якунланган. Миш ҳамда унинг шериклари фюрербункердан бир неча километр нарида асирга олинганди.

    1947 йилда рейхсканцелярия биноси бузиб ташланган, фюрербункерга кириш йўллари портлатилган. Ўнлаб йиллар давомида у консервация ҳолатида турган. Гитлернинг бошпанаси 1980 йил охирида янги турар жой комплекси қуриш мақсадида бутунлаб бузилганди.

    Совет қўшинларидан норози бўлиб ўзига ўт қўйган чехословакиялик талаба

    1969 йил 16 январь куни Прагадаги Карлов университетининг фалсафа факультети талабаси Совет Иттифоқи ва Варшава битимининг бошқа давлатлари қўшинлари Чехословакияда бўлиб турганига норозилик билдириб, Ваславский майдонида ўзига ўт қўйганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    1968 йил августда Варшава битимига қўшилган давлатлар «Прага баҳори» номи билан ном қозонган ислоҳотларни тўхтатиш мақсадида Чехословакияга ўз қўшинларини киритган. Дубчек ҳокимияти ағдарилган. Мамлакатда бюрократик реакция пайдо бўлган. Оммавий ҳибсга олишлар ва ислоҳотлар тарафдорларини ишдан бўшатишлар бошланган. Цензура кучайган.

    Ян Палах мамлакатга нисбатан содир этилган босқинчиликка норозилик билдириб Ваславский майдонида ўзига ўт қўйган. Олов бир зумда ёнган. Аланга ичида қолган Палах бир неча қадам югуриб, йиқилган ва асфальтда думалаб кетган. Атрофдаги одамлар унга ёрдам беришга киришиб, ўз пальтолари билан ёнаётган йигитни ўчиришга уринган.

    Палахнинг портфелида ўзининг хатти-ҳаракатини тушунтирувчи мактуб топилган, шунингдек, бундай йўл билан ўзларини қурбон қилган ҳолда Чехословакияга ишига хорижий давлатларнинг ҳарбий аралашувига қарши норозилик билдиришга тайёр ёшлар ташкилоти мавжудлиги маълум бўлганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «У бизни летаргиядан уйғотишни, цензура ва биз яшаган бемаъниликни енгиб ўтишни хоҳлади», — деганди Палахнинг курсдоши Иван Жижков.

    Танасининг 85 фоиз қисми куйиб кетган Ян Карлов университети клиникасига олиб борилган ва орадан 3 соат ўтгач у вафот этган. Ҳайкалтарош талаба Олбрам Зубек ундан ўлим олди ниқобини тушириб олган. Палахнинг 25 январда ўтказилган дафн маросими норозилик намойишларига айланиб кетганди.

    Талабанинг ўлими бутун Чехословакияни ларзага солган. Унинг дафн маросимига минглаб инсонлар ташриф буюрган, маросимнинг ўзи Чехияда совет қўшинларининг киритилишига қарши энг йирик норозилик акцияларидан бирига айланган. Чехословакия газеталари ҳам четда қараб турмаган. Босқинчилик ҳаракатлари бир неча ойдан бери давом этаётганига қарамай, матбуот қисман эркин эди. Журналистлар Палахнинг ишини бонг уриб ёритган ва совет қўшинларининг киритилишини кескин қоралаган.

    Чехословакия ҳукумати Ян Палахнинг ўзига ўт қўйиш сабабларини яширишга уринишган. 20 январь куни мамлакат Матбуот ва ахборот бошқрамаси содир бўлган воқеа бўйича фақат расмий хабарларни чоп этишни буюрган. Ўшанда мамлакатдан кўплаб хорижлик журналистлар чиқариб юборилган эди.

    Чехословакия ҳукумати, шунингдек, Ян Палахнинг ўзига ўт қўйиш сабабларини нотўғри талқин қилишга тушган. Коммунистик партия депутати Вилем Новий Палах ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлмаганини маълум қилган. Унинг айтишича, йигит қандайдир «совуқ олов»дан фойдаланмоқчи бўлган, бироқ кимдир суюқликни бензинга алмаштириб қўйган. Беш киши, жумладан, Ян Палах Вилев Новийни шаън ва қадр-қимматини камситгани учун судга берган. 1970 йилда суд Вилем Новийни айбсиз деб топган ва даъвогарларга «социализм душманлари» тамғаси ёпиштирилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Расмий совет ҳукумати ҳам ёш йигитнинг ўз жонига қасд қилишида юқоридаги версияга қўшилган. Палахнинг ўлимидан кейин 1969 йил апрелга қадар мамлакатда яна 26 киши ўзига ўт қўйиш орқали норозилик билдирган ва етти нафари ҳалок бўлган. Хусусан, Ян Зайит исмли йигит ҳам худди ўзи Ваславский майдонида ўз жонига қасд қилганди.

    СССРда мавжуд бўлган сенсузага ва тез орада унинг Чехословакияда ҳам ўрнатилишига қарамай, Ян Палах «озодлик машъаласи» ва совет босқинига қарши курашиш рамзига айланган.

    Америкалик маньякнинг қўлга олиниши ва қатл этилиши

    1936 йил 16 январь куни АҚШда сериялик қотил, одамхўр, узоқ йиллар давомида қўлга тушмасдан америкалик оилаларни қўрқувга солиб келган Алберт Фиш қатл этилганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Расмий маълумотларга кўра, 1910 йилдан 1934 йилга қадар Алберт Фиш 8—17 ёш оралиғида беш нафар болани зўрлаб, уларни майдалаб ташлаган. Норасмий манбаларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони юздан ошади. Қонхўр қотил 1928 йилда бедерак йўқолган 10 ёшли қиз Грэйс Бадднинг онаси қотилдан сирли мактуб олганидан сўнг ушланган.

    Хемилтон Фиш 75 ёшли савдогар Рандалл Фиш ва 32 ёшли Эллен Фиш оиласидаги кенжа фарзанд бўлган. У 1870 йили Вашингтонда дунёга келган. Боланинг ота-онаси турли руҳий касалликлардан азият чеккани маълум. Бўлажак маньяк беш ёшга тўлганида унинг отаси инфарктдан вафот этган. Кўп фарзандли она болакайни болалар уйига беришга мажбур бўлади.

    Маҳаллий болалар Фемилтонга турли лақаблар қўйиб, уни таҳқирлаб келган. Орадан бир неча йил ўтгачгина Эллен Фиш ишга жойлашиб, тўққиз ёшли ўғлини уйига олиб кетишга муваффақ бўлади. Аммо болалар уйида бошидан ўтказганлари «Кул ранг арвоҳ»нинг руҳиятини бутунлай ўзгартириб юборишга улгурганди.

    1890 йиллар бошида Алберт Фиш Вашингтондан Нью-Йорккда кўчиб ўтган. У саккиз йил давомида вояга етмаганларни зўрлаб келган. Жабрланувчилар бу ҳақида полицияга мурожаат қилмасликни маъқул кўрган. Аламзада она ўғлини 19 ёшли Анна Мери Хоффманга уйлантириб қўйган ва у олти фарзандни дунёга келтирган. 1903 йилдан 1905 йилга қадар Алберт ўғирлик жиноятини содир этгани учун Синг-Синг қамоқхонасида жазо ўтаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Алберт Фиш ўзининг биринчи қонли жиноятини 1910 йилда содир этган. У Делавер штатида яшовчи тўққиз ёшли Томас Бедденни ўлдирганди. Орадан 9 йил ўтгач, Жоржтаун полицияси Виргиния штатида вояга етмаган ақли заиф йигитнинг жасадини топади.

    1924 йил 11 июль куни маньяк Статен-Айлендда иккинчи уринишда Беатрис Кил исмли фермернинг қизини ўғирлаб кетиб, ўлдирган. Навбатдаги жиноят бир неча кундан кейин содир этилган. Йўқолган саккиз ёшли Френсис Макдоннелнинг дўстлари кўрсатмаларидан полиция маньякнинг белгиларини аниқлашга муваффақ бўлган. Болакайлар дўсти озғин эркак билан кетганини билдирган. Ушбу маълумотлар у вақтдаги тергов учун етарли эмасди, шу боисдан иш олдинга силжимаган.

    58 ёшли Алберт Фиш тақдирида 1928 йил июнь ҳал қилувчи вазиятга айланган. Каннибал маҳаллий газеталардан бирида Эдвард Бадд исмли эркак қишлоқ ҳудудида иш излаётганини ёзганди. Алберт иш берувчи сифатида белгиланган мазилга бориб, Бадднинг оила аъзолари ишончига кирган ва 10 ёшли Грэйснинг ота-онасини ўзи билан жиянининг туғилган кунига боришга кўндирган. Оила шундан кейин фарзандини қайта кўрмаган. Ота-она томонидан жиноятчининг ташқи кўриниши бўйича берган маълумотлари терговни олиб боришга етарли эмасди.

    Алберт Фиш охирги исботланган жиноятини 1927 йил 11 февралда содир этган. Бу сафар Билли Гаффни каннибалнинг қурбонига айланганди. Йўқолган боланинг дўсти Билли Билтон полицияга унинг ким билан кетганини айтиб берган. Кейинчалик Бруклиндаги трамвай ходими Жозеф Михан жиноятчи ва қурбонни кўрганини билдирган. Боланинг жасади барибир топилмаган. Жиноят тафсилотлари 1934 йили Алберт Фиш ҳибсга олинганидан кейин маълум бўлган. Каннибал қамоқдалигида ўз адвокатига мактуб ёзиб, унда болакайни қандай ўлдиргани ва кейин уни еганини батафсил ёзганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Алберт Фиш қўлга олинишидан бироз олдин, 1934 йил ноябрида Делия Бадд номаълум инсондан бедарак йўқолган қизи Грэйс ҳақида мактуб олади. Маньяк аёлга Грэйсни ўғирлаб кетгани ҳақида ёзганди. Хатнинг оригинали полиция участкасига олиб борилган ва у терговчи Уильям Кингнинг қўлига етиб борган. Полициячи Нью-Йорк конвертидаги хусусий ҳайдовчилар хайрия ассоциациясининг эмблемасига эътибор қаратган. Бино эгаси билан суҳбатда у ерда мўйловларига оқ тушган эркак яшагани маълум бўлган. Кинг гумонланувчи билан шахсан танишишга қарор қилган. Учрашув фожиа билан якунланишига бир баҳя қолган, маньяк терговчига пичоқ билан ташланган, бироқ ходим уни қўлга олиб, идорага олиб келган.

    1935 йил 21 март куни каннибал ўлим жазосига ҳукм этилган. Фиш ўз танасига ўнлаб игналарни санчгани учун электр стулида жиноятчининг танаси орқали ток ўтказишнинг имкони бўлмаган. Иккинчи уринишда барчаси уддаланган ва маньяк ўлдирилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: «Гудзон мўъжизаси» — дарёга муваффақиятли қўнган самолёт, Пентагон биносининг фойдаланишга топширилиши ва Россия олий ҳукмдори адмирал Колчакнинг ҳибсга олиниши. Кун хронологиясида 15 январь

    16.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   74744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО бош котиби яқин орада Украинага қўшимча оғир қуроллар топширилишини эълон қилди

    16.01.2023, 09:27

    Днепрдаги кўп қаватли уйга берилган зарба туфайли, Зеленский россияликларга рус тилида мурожаат қилди (видео)

    16.01.2023, 09:23

    Непалдаги авиаҳалокатда тирик қолганлар ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

    16.01.2023, 09:05

    Ўзбекистон Британия сайёҳлик нашриёти томонидан 2023 йилда ташриф буюришга тавсия этилган ягона Марказий Осиё давлати бўлди

    16.01.2023, 08:05

    Одамлар Ойда яшай оладими? Америкалик астрофизик бунинг эҳтимолини баҳолади

    16.01.2023, 00:55

    «Ангарлик маньяк»: Россияда 80 дан ортиқ аёлни ўлдирган маҳбус Украинадаги урушга бормоқчи

    16.01.2023, 00:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бой одамлар экологик ҳалокатни яқинлаштиради — тадқиқот

    Дунё | 13 май, 19:50

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 13 май, 19:40

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.