Америкалик Р’Бонни Габриэль Ню-Орлеан шаҳрида ўтказилган «Коинот гўзали-2022» танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Insider хабар берди.
Р’Бонни 2022 йили «АҚШ гўзали» унвонига сазовор бўлган, у 1994 йилда Техасда туғилган. Иккинчи ўринни Венесуэладан қатнашган номзод қўлга киритган. Учинчи поғонани Доминикан республикасидан келган иштирокчи эгаллаган.
Габриэль 10 йил ичида «Коинот гўзали» танловида ғолиб чиққан биринчи АҚШ гўзалидир. 2012 йилда бу танловда Оливиа Кулпо ғолиб бўлган. Танлов давомида Габриэль «Коинот гўзали» 28 ёшдан ошган аёлларга танловда иштирок этишига рухсат беришига умид билдирган.
«Мен 28 ёшдаман ва бу мусобақада қатнашиш учун энг баланд ёш чегараси. Менинг энг севимли иқтибосим: Ҳозир бўлмаса, қачон? Чунки аёл сифатида ёш бизни белгиламаслигига ишонаман. Ҳозир сиз хоҳлаган нарсангизга эришиш мумкин бўлган вақт», — деган у.
28 ёшли Габриэль Техаснинг Хьюстон шаҳрида модель, моделер ва тикувчилик бўйича ўқитувчи. У мода дизайни бўйича бакалавр даражасини қўлга киритган. Габриэлнинг АҚШ гўзали сифатидаги ғалабаси сабабли кўплаб иштирокчилар танлов унинг фойдасига сохталаштирилганини даъво қилган.
«Мен ҳеч қачон ғалаба қозонишимни биладиган бирор-бир танлов ёки мусобақада қатнашмайман. Ҳалолликни ёқлайман. Шаффоф бўлишни хоҳлайман, гўзаллик танловида ҳеч қандай адолатсиз бўлмаган ва ҳеч нарса сохталаштирилмаган», — дейди у.
Мавузга доир: Жанубий кореялик қиз «Дунё гўзали–2022» ғолиби бўлди
Изоҳ (0)