«Дарё»га келиб тушган мурожаатга кўра, Тошкент шаҳридаги Юнусобод тумани 4-даҳасида 12 январь соат 22:00 лардан бошлаб электр энергияси таъминотидан истеъмолчилар узилган.
Бугун, 13 январь куни бир неча бор ширкат билан фуқаролар томонидан Юнусобод туман электр таъминоти корхонасига бориб мурожаат қилингандан кейин авария-тиклаш бригадаси томонидан соат 14:00 ларда келиб маълум иш бажарилган. Шундан кейин ушбу ҳудуддаги бир қатор истеъмолчилар электр таъминоти тикланган бўлса-да, ушбу 7 та уйдаги хонадоннинг асосий қисмида электр энергияси таъминланмаган.
Аҳоли томонидан электр таъминоти корхонаси ишонч телефони (1055), Юнусобод туман ЭТК диспетчери (Шукрулло), Тошкент шаҳар ЭТК диспетчери (Равшан Хаккулов) мурожаат қилинган бўлса-да, муаммо ечилмаган. Бундан ташқари, Юнусобод ЭТК раҳбари, Тошкент шаҳар ЭТК қабулхонаси (71 233-75-79), Энергетика вазирлиги навбатчилик қисми ( 71 239-69-00) телефонларига кун бўйи ҳеч ким жавоб бермаган.
Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, тезкор чиқиш бригадалари томонидан мазкур носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
«Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.
Изоҳ (0)