Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова 13 январь куни 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Дўстлик», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.
У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. «Фарғона ҳақиқати», «Ферганская правда» газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган.
Энахон Сиддиқованинг «Қоракўз турналар», «Суманбар насим», «Кўнгил уфқлари», «Ишқ ифори» каби шеърий тўпламлари, «Сирли тун фарёди» ҳикоялар мажмуаси, «Қизойимларга келинлик сабоқлари», «Тиббиёт фидойилари», «Халоскорлик», «Эъзозли аёллар» каби публицистик асарлари нашр этилган.
Изоҳ (0)