• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Миллатчи бўлиб, ўзимни тарбиялаган, чемпион қилган Ватанимга қарши бош кўтардим». Нукус воқеаларида айбланаётган спортчи иқрори

    Нукус воқеаларида айбланаётганлар ишини кўриб чиқаётган суд онлайн трансляцияни давом эттириб, жамоатчиликка ахборот беришда давом этмоқда. Навбатдаги суд мажлисида судланувчиларнинг якуний сўзлари тингланди. Айбланувчи Азамат Турданов якуний сўзида миллатчи сифатида ўзини тарбиялаган, жаҳон чемпиони қилган Ватанига қарши бош кўтарганини тан олди.

    Азамат Турданов.

    Азамат Турданов.
    Фото: Видеодан кадр
    Ҳурматли раислик қилувчи, суд қатнашувчилари, Лола, сенга раҳмат. Айбни тан олиш ҳам марднинг иши. Бу ҳатто унча-мунча эркак кишининг қўлидан келмайди. Сенга раҳмат. Ҳурматли раислик қилувчи, Лоланинг айтган гапларидан қаттиқ таъсирландим. Олти ой бўлди, шу ерда ўтирибмиз. Бу кунлар ҳам бошимизда бор экан. Пешонамизга ёзилган экан.

    Бундан 20 йил олдин мана шу ерда, Бухородаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олгандим. Ҳамда жаҳон чемпиони бўлиб қайтгандим. 20 йилдан кейин келиб Бухорода судланаман деб ҳеч хаёлимга келтирмаган эканман. Одамнинг бошида бор экан. Ҳақиқатни айтадиган бўлсам, Ўзбекистон ҳукуматидан, президентдан ҳеч қандай ёмонлик кўрмаганман. Қайтанга Жаҳон чемпионатига қатнашадиган жамоага сардор қилиб, менга ишонч билдиришган.

    Тошкентдаги мураббийларим кўриб туришган бўлса, барчаларидан узр сўрайман. Улар ўз акамдай олдимда туришди, уйларида бўлдим, тарбияларини олдим. Лола айтганидек, миллатчилик оқибатида шу кунлар бошимизга тушди. Чемпион бўлиб, Ўзбекистон байроғини елкаларимда кўтарганим бир пул бўлди. Очиғи, икки ўт орасида қолдим. Бир томонда менга таълим-тарбия берган устозларим бўлса, бир томонда халқим. Бир ойдан бери интернетга киролмаяпман. Полвонлар сенда номус борми, ор борми, дейишади.

    Биринчидан, ишимдан. Иккинчидан, депутатликдан воз кечиб, «халқ йиғиляпти» деб ўйлаб, президентимизнинг «Халқ дард-у ташвиши билан яшаш керак» деган сўзларини нотўғри тушуниб, намойишларга аралашиб кетдим. Миллатчи бўлиб ўзимни тарбиялаган, жаҳон чемпиони қилган, менга қанча меҳнати сингган, мени шундай даражага олиб чиққан Ватанимга қарши бош кўтардим. Мингдан минг пушаймонман.

    Қамоқда одамнинг куни ўтаверар экан. Олти ой, етти ой. Шу нарсани англадим, қамоқда ҳам вақт тўхтамас экан. Вақт ҳар доим олдинга юрар экан. Шу вақт, етти ой ичида ёнимдагиларни кўриш учун адвокатлар билан оила аъзолари келишди. Йиғлаб кўришиб, суҳбатлашарди. Мен эса адвокатга боролмасдим. Икки нафар ўғлим бор. Иккаласи ҳам чемпион. Уларнинг юзига қаролмадим. Бу ота учун қанчалик оғир эканлигини тушунсангиз керак.

    Йиғлаб дардимни айтмоқчи эмасман. Шунчаки одам билиб-билмай хатога йўл қўяр экан. Хом сут эмган бандамиз барчамиз ҳам. Қамоқда ётиб Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсуповнинг китобларини ўқиб чиқдим. Ўзбек халқи бағрикенг халқ деганини мен унчалик ҳам тушунмасдим. Шу китобларда Ибройим отамизнинг дадалари «халқ душмани» деб қамалганида оналари, оила аъзоларига босим ўтказилган экан. Ҳозир бизда бундай бўлмаяпти. Уйдагилар, қариндошлардан тинчмисизлар, ишлаяпсизми, деб сўрадим. Менга ҳаммаси жойида эканлигини айтишди.

    Ҳурматли халқ, ёшлар, қорақалпоқ халқи, илтимос, кўзингизни очинг. Лола айтганидек, интернет тармоқларида бўлар-бўлмас одамларнинг гапларига эргашиб кетаверманг. Аман Сагидуллаевларга ўхшаган қўғирчоқларга ишонманг. Қорақалпоғистон, Ўзбекистон умумий уйимиз. Тинчликка етмайди, — дейди Азамат Турданов.

    Судланувчи шунингдек, Жўқорғи Кенгес раисига миннатдорлик изҳор қилиб, уларнинг илтимосини, пушаймонлигини давлат раҳбарига етказаётганидан мамнун эканлигини билдирди.
    Кеча Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Ўринбаев қанчалик иши кўп бўлишига қарамай бу ерга келиб кўрсатма берди. Ҳали бунақаси бўлмаган. Бизни тинглади. Мурожаатларимизни президентга етказишни айтди. Менимча, шунинг ўзи ҳам суднинг одил ўтаётганидан дарак, — деди у.

    Мавзуга доир: 

    • Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд прокурор талаби билан онлайн трансляцияни тўхтатди
    • «Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
    • Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда

    13.01.2023, 22:08   Изоҳ (0)   34877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳоким ўринбосарлари дипломатик академияда малака оширади

    13.01.2023, 21:16

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги йўллади

    13.01.2023, 20:52

    Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорларга нисбатан қарийб 21 мингта қонун бузилиш ҳолатлари содир этилди

    13.01.2023, 20:39

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш бўйича Бухоро НҚИЗда бўлди

    13.01.2023, 20:00

    Андижонда машинасига чана боғлаб учган уч нафар фуқаро жавобгарликка тортилди

    13.01.2023, 19:42

    Президент ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларига мукофотлар топширди

    13.01.2023, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.