• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вильнюс телеминорасини эгаллаган совет ҳарбийлари, Тошкентда ҳалокатга учраган «Як-40» самолёти ва Бокуда арманларга қарши қирғиннинг бошланиши. Кун хронологиясида 13 январь

    13 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Вильнюсдаги телеминорага штурм уюштирган совет ҳарбийлари, Тошкентда 37 кишининг ўлимига сабаб бўлган «Як-40» ҳалокати ҳамда Бокуда арманларга қарши қирғиннинг бошланишига оид фактлар ўрин олган.

    Вильнюсдаги телеминорага ҳужум: СССРнинг парчаланиши

    1991 йил 13 январь куни Совет Иттифоқининг «Алфа» махсус кучлари Вильнюсдаги телеминорани штурм билан эгаллаган эди. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Литвада ушбу сана Озодлик ҳимоячилари куни сифатида нишонлаб келинади.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Михаил Горбачёв томонидан қайта қуриш ва ошкоралик шиорлари остида бошланган совет социализми ислоҳотнинг барча нуқсонлари ва қарама-қаршиликларини очиб берди ва биринчи навбатда 1940 йилда Сталин томонидан қўшиб олинган Литва, Латвия ва Эстонияда кучли мустақиллик ҳаракатларини келтириб чиқарди. 1990 йил мартда Лита Олий Кенгашига сайловда мустақил «Саюдис» ғалаба қозонди — бу Витаутас Ландсбергис бошчилигидаги ислоҳотлар ҳаракати эди.

    11 март куни Литва Совет Иттифоқи таркибидаги 15 та республика ичида биринчи бўлиб ундан чиқишини ва давлат суверенитетини қайта тиклашини эълон қилди. СССР раҳбарияти бунга 10 ой давом этган ёнилғи блокадаси билан жавоб берди, ҳарбий ва полиция кучларининг намойишлари билан таҳдидларни кўпайтирди.

    1991 йил 10 январь куни Горбачёв Литва ҳукуматига мурожаат йўллаб, «СССР Конституцияси ва Литва ССР Конституциясини қайта тиклашни» талаб қилди. Совет телеканаллари «меҳнаткаш литваликлар» «тартибни қайта тиклашни» талаб қилаётгани ҳақида бонг ура бошлаган.

    11 январдан бошлаб Литва совет ҳарбийлари, аввало, Шимолий шаҳар деб аталувчи Вильнюс гарнизонидагилар маъмурий бинолар ва алоқа узелларини эгаллай бошлаган. Бунга жавобан Олий Кенгаш раиси Витаутас Ландсбергис аҳолини кўчага чиқишга ва парламент, телераидомарказ, телеминора ва телефон станцияларини қўриқлашга чақирган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Совет офицери Владимир Тарханов — 1930 йилларда Сибирга сургун қилинган смоленсклик деҳқонларнинг фарзанди — ўшанда Кремль раҳбарияти ва ўз қўмондонлигининг ҳаракатларини қоралаган Литвадаги ягона ҳарбийга айланганди. У мудофаа корхоналарининг бирида ҳарбий вакил сифатида хизмат қилган. «Мен офицерлар ва аскарларга мурожаат қилиб, уларни казармаларни тарк этмасликка чақирдим. Биз одамларга қарши уришиш учун эмас, юртимизни ҳимоя қилиш учун қасам ичганимизни айтдим. Мен ҳарбий ваколатхона раҳбари сифатида эмас, балки рус офицери сифатида мурожаат қилгандим», — дея эслайди Тарханов.

    Кремль Литвага жойлаштирилган ҳарбий қисмлардан умид қилмасликни тушуниб етган ва Вильнюсга Псков дивизиясининг десантчилари ва СССР КГБнинг «Алфа» гуруҳи ҳарбийларини ташлаган. Уларнинг олдига Литва раҳбариятини халқ билан мулоқотдаги асосий канал — телевидение ва радиодан фойдаланиш имкониятидан маҳрум этиш вазифаси қўйилган. Каролинишкес туманидаги телеминора ва шаҳар марказидаги телерадиомарказнинг эгалланиши Олий Кенгаш штурми ҳамда Литва раҳбарининг ҳибсга олиниши дебочасига айланиши керак эди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    12 январь куни кечаси телерадиомарказ ва телеминора атрофида минглаб одамлар тўпланган. Даниялик журналист Флемминг Росе ўша вақтда вазиятни Вильнюсдаги энг баланд бино — Лиэтува меҳмонхонасининг юқори қаватидан туриб кузатган. «Бизга барчаси кўриниб турарди, шаҳар бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланди ва таксида телеминорага бордим. У ерда кўплаб одамларга дуч келдим, аксарияти саросимага тушган, айримлари йиғлар эди, чунки бу вақтга келиб қўшинлар қуршовни ёриб ўтиб, телеминорани эгаллаб олганди. Ўша ерда биринчи бор ўлдирилган инсонларни кўрдим. Бу отиб ташланган десантчиларнинг жасадлари эди», — дейди Росе.

    Москва вазият бундай фожиавий тус олишини кутмаганди. Кремль Олий Кенгашни штрум билан эгаллаш буйруғини бермаган. Бу Литвани кенг кўламли қон тўкилишлардан асраб қолганди. Халқаро ҳамжамият совет раҳбариятининг ҳаракатини қоралашга тушган, Россия Олий Кенгаши раҳбари Борис Ельцин шу кеча Таллинга учиб келиб, Болтиқбўйи давлатларининг учала раҳбари билан ҳам учрашиб, уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. 20 январь куни Латвияда Вильнюс сценарийсини такрорлаш тўлиқ муваффақиятсизликка учраган, бироқ ўшанда ИИВ биноси олдида беш киши ҳалок бўлганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Январь воқеалари Литвада иккита суд жараёни давомида кўриб чиқилган. Улардан бири 2019 йилда ҳукм эълон қилиниши билан якунланган. 67 киши, жумладан, СССР собиқ мудофаа вазири Дмитрий Язов ва Вильнюс гарнизони қўмондони Владимир Усхопчик ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган ҳамда сирдан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

    Гувоҳ сифатида чақирилган Михаил Горбачёв судга келмаган. Фақатгина 2014 йилда шахсий сафар билан Литвага борган полковник Юрий Мел қамоқда жазо муддатини ўтамоқда. Владимир Тарханов эса Литванинг энг олий мукофотларидан бири билан тақдирланган.

    Тошкентда ҳалокатга учраган «Як-40»

    2004 йил 13 январь куни Тошкент жанубий аэропортида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Термиздан учиб келган «Як-40» ҳалокатга учраганди. Ҳаво кемаси Тошкентга қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, унинг ташқарисдаги бинога урилган ва ҳодиса оқибатида 37 киши ҳалок бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    «Як-40» самолёти Саратов авиазаводи томонидан 1975 йилда ишлаб чиқарилган. Шундан кейин у СССР Фуқаролик авиацияси вазирлигига топширилган ва Латвия фуқаролик авиацияси томонидан фойдаланиш бошланган. 1984 йил 3 октябрда самолёт Ўзбекистон фуқаролик авиацияси ихтиёрига ўтказилган. 1993 йилда самолёт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига ўтганди — самолёт жами 37 минг соат парвоз қилган. Охирги таъмирлаш ишлари 1999 йилда Минскда амалга оширилган.

    Самолёт Термиз—Тошкент йўналиши бўйича ички рейсни бажариб келган. Термизда бортга 32 йўловчи (28 нафар ўзбекистонлик ва 4 нафар хорижлик), 80 килограмм қўл юки ва 140 килограмм чамадон ортилган, бакка 3300 килограмм ёнилғи қуйилган. Авиалайнернинг парвоз оғирлиги 15 542 килограммни ташкил этган. Экипаж Тошкент аэропортидан об-ҳаво маълумотларини олган, унга кўра, шамол тезлиги 3 метр/сонияни ташкил этган, кўрувчанлик 200 метрни ташкил этган, вертикал кўрувчанлик эса 30 метр.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Йўналиш бўйича парвоз ва эшелондан пасайиш танбеҳларсиз амалга оширилган. Жанубий (Тошкент) аэропортига кириш кечаси 08Л йўлагидан амалга оширилган. Кабинанинг чап ўриндиғида командир, ўнг тарафдагисида учувчи-инструктор ўтирган, бу вақтда иккинчи учувчи йўловчилар салонига чиқиб кетганди. Тошкентда бу вақтда туман эди, учиш-қўниш йўлагидаги кўрувчанлик 1300 метрни ташкил этган. Шундай шароитда экипаж қурилмаларга таяниб, қўнишга киришга қарор қилади. Диспетчер қўнишга рухсат берган ва экипаждан икки маротаба учиш-қўниш йўлаги билан визуал алоқа ўрнатилгач, ҳисобот беришни сўраган. Бироқ экипаждан ҳеч қандай жавоб келмаган.

    Бу вақтга келиб соат 19:27 да авиалайнер тупроққа қўнишни бошлаб улгурганди. Тупроқ юзасида бироз ҳаракатланган «Як-40» яна ҳавога кўтарилишга уринганида ўнг қаноти билан радиомаёқнинг темирбетон биносига урилган. Шундан кейин самолёт аэропортнинг бетон тўсиғи билан тўқнашиб, фюзеляж Қорасув каналига тушиб кетган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Фожиа оқибатида ҳаво кемаси бортида бўлган барча — 37 киши ҳалок бўлган: 32 нафар эркак, 4 нафар аёл ва бир бола. Қурбонлар орасида Ричард Конрой — БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ҳам бор эди.

    Ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланган. «Кафолат» давлат акциядорлик суғурта компанияси ҳар бир йўловчининг оиласига энг кам иш ҳақининг 40 баробари миқдорида (217,6 минг сўм) тўловни амалга оширган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси экипажнинг ҳалок бўлган ҳар бир учувчиси учун эса олти йиллик иш ҳақлари (84,928 миллион сўм) тўлаган.

    Бокуда арманлар қирғини

    1990 йил 13 январь куни Бокуда арманларга қарши қирғин бошланган эди. Ўшанда бошқа этник гуруҳлар вакилларига нисбатан ҳам ноқонуний ҳаракатлар содир этилган: руслар, яҳудийлар, грузинлар ва греклар. Озарбайжон ССР пойтахтида содир бўлган воқеалар узоқ йиллардан бери Кавказортида давом этиб келаётган миллиатлараро можаронинг давоми эди. Совет Иттифоқи раҳбарияти ҳодиса жойига армияни юборишга қарор қилган. Жиноятчиларни тартибга келтириш борасидаги уринишлар тўқнашувларга айланиб кетган ва оқибатда тинч аҳоли ҳамда ҳарбийлар орасида ҳам қурбонлар юзага келган. Тартибсизликларнинг бостирилиши «Қора январь» номи остида тарихга кирган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Озарбайжонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Лейла Юнуснинг ёзишича, Бокудаги қирғинга Арманистондаги озарларга ўтказилган тазйиқлар сабаб бўлган.

    «Арманистондан қочиб келган илк озарлар Бокуда 1987 йил кузида пайдо бўлди. 1987 йилдан 1990 йилга қадар умумий ҳисобда 200 мингдан ортиқ озарбайжонлик Арманистондан қувиб чиқарилганди. Улар мамлакатда калтакланиб, ўлдирилиб, зўравонликларга учраб, ҳайдалган. Бундай ҳаракатлар ҳуқуқ-тартибот органлари ва мамлакатнинг коммунистик раҳбариятининг кўз ўнгида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, озарларни қувиш туман раҳбарлари ва Арманистон Вазирлар кенгаши аппаратининг айрим ходимлари томонидан ташкиллаштирилган», — дейди Лейла Юнус.

    1991 йилда Ориф Юнус Арманистондаги қирғинга оид тадқиқоти натижаларини эълон қилган: унга кўра, мазкур ҳодисалар 214 кишининг умрига зомин бўлганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    1988—1990 йилларда Озарбайжонда юз берган қирғинда эса 92 киши, жумладан, икки нафар озар ҳалок бўлган. Арман аҳолисига қарши дастлабки йирик «погромлар» 1988 йил февралда Сумгаит шаҳрида бошланган. Шундан кейин кўплаб арманлар бундай тажовузнинг янги тўлқинлари юзага келиши мумкинлигини тушуниб етган ва Озарбайжонни тарк этишни бошлаган.

    Британиялик тадқиқотчи Томас де Ваал ўзининг «Қора боғ» китобида Бокудаги фожиавий воқеаларни 1990 йил 12 январдан бошланган деб ҳисоблаш кераклиги ҳақида ёзган. Шу куни Озарбайжон Миллий фронти радикал қаноти вакиллари Неймат Панахов ва Рагим Газиев Боку телевидениеси орқали чиқиш қилиб, пойтахт бошпанасиз озар қочоқларга тўлиб ётган бир вақтда, минглаб арманлар қулайликда ҳаёт кечираётганини маълум қилган — шу орқали одамларни арманларга қарши зўравонликка чорлаган.

    13 январь куни «погромлар» кўлами кенгая бошлаган. «Сумгаит қаҳрамонларига шон-шарафлар!», «Арманларсиз Боку!» шиорлари оситида Ленин майдонида митинг ўтказилади. Кечга бориб улар иккига бўлинган ҳолда ҳужумларга киришади. «Арманлар йўқолсин!» дея бақирган ҳолда улар шаҳарни рус босқинчиларидан ҳам тозалашга ваъда берган. «Известия» маълумотларига кўра, ўша кунги тажовузларда 50 мингга яқин озарбайжонлик иштирок этган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бокуда арманларга қарши кўрилган чоралар ўзининг шафқатсизлиги бўйича Иккинчи жаҳон уруши давридаги хорватларнинг ваҳшийлигини ёдга солган. Одамлар кўчада ўласи қилиб калтакланган, юқори қаватларнинг балконларидан ташлаб юборилган.

    Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров босқинчилик ҳаракатлари сабаб оиласи билан Бокуни тарк этишга мажбур бўлган ва унинг фикрича, квартираларга ҳужумлар олдиндан аниқ режалаштирилган.

    «Бирор қишлоқ бўлса, тушунарли: у ерда яҳудий, арман, озарбайжон оиласи бор — боришди, ўлдиришди, кетишди. Лекин Боку каби мегаполисда оломон бундай аниқ операцияни амалга ошира олмайди. Тасаввур қилинг: қаршингизда 16 қаватли уй турибди. Унинг ичидаги қайси хонадонда арманлар, озарбайжонлар ёки яҳудийлар яшашини қаердан биласиз? Босқинчилар аниқ мақсад билан бир тумандан бошқасига, бир квартирадан кейингисига боргани — бу ЖЕК уларга рўйхатни берганини ва етакчи борлигини билдирарди», — деган Каспаров.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Ҳарбийлар ҳимояси остида омон қолган арманлар Каспий денгизи орқали Туркманистонга ўтказилган, 40 минг киши самолётларда Москвага элтилган. 1990 йил 20 январь куни Арманистондаги шаҳар ва республика муассасаларига Бокудан 500 дан ортиқ жабрланувчи мурожаат қилган. Шунингдек, Ереван клиникаларида Бокудан депорт қилинган 219 бола даволанган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Нью-Йоркда отиб кетилган рус боксининг афсонаси, Гаитида 300 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила ва АҚШда крионланган биринчи инсон. Кун хронологиясида 12 январь

    13.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   66388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда Байденнинг уйидаги гараждан махфий ҳужжатлар топилди

    13.01.2023, 08:43

    Apple сенсор экранли ноутбук ишлаб чиқариши мумкин — Bloomberg

    13.01.2023, 07:37

    АҚШда талабалар овқат таъмини яхшилайдиган қошиқ ихтиро қилди

    13.01.2023, 07:06

    «НАТО билан урушиш учун»: Россияда генерал барча ёшларни сафарбарликка тайёрлашга чақирди

    12.01.2023, 23:59

    «Толибон» Афғонистоннинг биринчи миллий суперкарини намойиш қилди (видео)

    12.01.2023, 23:40

    «Ҳалиям музлик даврида яшаяпмиз» — америкалик олим Ерда нечта музлик даври бўлгани ва ҳозир сўнггиси давом этаётгани ҳақида айтди

    12.01.2023, 23:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” яна бир трансферни якунлади — манба

    Спорт | 5 июн, 13:25

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    Лайфстайл | 5 июн, 13:19

    Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 13:06

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Қирғизистон | 5 июн, 12:57

    Эминем Metaʼни судга берди ва компаниядан 109 млн доллар талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 12:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.