«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Мада 9 номли биринчи суперкарини намойиш қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Машина ишлаб чиқарилиши 5 йил давом этган, капот остига Toyota Corolla двигатели ўрнатилган. Суперкар прототипи ENTOP ва Афғонистоннинг Кобул касб-ҳунар институтининг 30 нафар муҳандиси томонидан ишлаб чиқилган. Суперкарнинг динамик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган.
«Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид суперкар яратиш бутун Афғонистон учун «шараф» эканини айтди. Мада 9 тақдимотида суперкар ҳаракатсиз турган. Унинг ички қисми сезиларли яхшиланишларни талаб қилади. Автомобиль яратувчилари Toyota Corolla двигатели ўзгартирилганини таъкидлади. Бироқ, Мада 9 нинг якуний версияси электр ҳаракатлантирувчи тизимга эга бўлиши керак.
ENTOP бош директори Муҳаммад Ризо Аҳмади суперкар Афғонистоннинг жаҳон миқёсидаги обрўсини оширишга ёрдам беради деган умидда. Унинг қўшимча қилишича, тайёр суперкар аввал Афғонистонда, кейин эса бошқа мамлакатларда сотилади.
Изоҳ (1)
Жуда катта савоб булипти