Президент администрациясида 13 январь куни ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларига юксак мукофотлар топширилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур сана билан табриклади ва мукофотларни топширди.
Президент ташаббуси билан «Амир Темур жанговар байроғи» мукофоти таъсис этилди. Бу борада ўтказилган танловда Марказий ҳарбий округ ғолиб бўлди. Маросимда ушбу округ қўмондонига илк бор «Амир Темур жанговар байроғи» тантанали равишда топширилди.
12 январь куни Мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланганди.
Изоҳ (0)