• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда Совуқ уруш давридаги энг хавфли жосуслардан бири Ана Монтес озодликка чиқди. У 17 йил давомида Америка разведкасининг махфий маълумотларини Кубага узатган

    АҚШда Ана Монтес — Совуқ уруш давридаги энг хавфли жосуслардан бири ҳисобланган америкалик аёл озодликка чиқди. У АҚШ Мудофаа вазирлигининг разведка агентлигида ишлаб юрган пайтлари 17 йил давомида махфий маълумотларни Куба расмийларига узатган. Монтес 2001 йилда ҳибсга олинганди. Аёл 21 йилни Техасдаги қаттиқ режимли қамоқхонада ўтказди. The Washington Post журналисти Жим Попкин аёлнинг тарихи ҳақида ўз китобида ҳикоя қилади.

    Ана Монтес

    Ана Монтес
    Фото: ФБИ

    «Ана Монтес — эҳтимол, кўпчилик эшитмаган энг хавфли жосус. Ана 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан ҳеч қанча ўтмай ҳибсга олинди, унинг жиноятлари кўламига қарамай, ўша пайтда асосий эътибор терактларга қаратилгани туфайли унинг иши тўс-тўполон ичида кўринмай кетди. Аммо Ана жуда кўп сабабларга кўра ўта муҳим жосус», — деди Жим Попкин.

    Ана Монтес қарийб 17 йил давомида муваффақиятли жосуслик қилиб, АҚШ разведкасининг ўта махфий маълумотларини Куба расмийларига узатган. Хусусан, у Кубадаги АҚШ Марказий разведка бошқармасининг тўрт нафар агентини оғдирган, деб ишонилади. Шундан кейин уларнинг тақдири нима бўлгани номаълум, чунки айғоқчининг иши бўйича кўплаб материаллар ҳанузгача махфий.

    Монтес АҚШнинг Куба, Хитой, Россия ва Эрон ҳақида маълумот тўплаш учун ишлаб чиққан ва код билан «Мисти» деб аталадиган махфий сунъий йўлдош тизимини фош қилган. Жим Попкин бу ҳақда барча тафсилотларни билмаслигини тан олди, лекин у Куба америкалик айғоқчидан олинган маълумотни Россия билан бўлишганини тахмин қилмоқда.

    Журналист таъкидлаганидек, Ана Монтес ўз ҳаракатларини фойда олиш учун қилмаган. Жосуслик фаолияти давомида аёл Куба ҳукуматидан харажатлар учун атиги бир неча минг доллар олган. Тахминларга кўра, Монтесга Кубада ишлашга туртки берган асосий сабаблардан бири унинг президент Роналд Рейган томонидан Марказий Америкада олиб борилаётган сиёсатдан кескин норозилиги эди — у ерда АҚШ Никарагуадаги фуқаролар урушида қатнашган ўнг қанот «Контрас» гуруҳини қўллаб-қувватлаётганди.

    Ана Монтес 1970 йилларда Виржиния университетига ўқишга киради ва ўзининг биринчи йилини Мадридда ўтказиб, у ерда радикал кайфиятдаги талабалар даврасига қўшилади. Кейинчалик у Жонс Хопкинс университетининг аспирантурасига ўқишга кириб, у ерда ҳам ўз ҳамфикрларини топади.

    Ўшанда унинг норозилик кайфиятни Куба разведкасида ишлаган талаба Марта Веласкес пайқаб қолади. У Монтесни ўзига оғдиради ва у билан бошқа мамлакатлар орқали Гаванага жўнайди. Йўлда улар Мадрид ва Прагада Куба вакиллари билан учрашади. Гаванада Монтес махсус тайёргарликдан ўтади, шундан сўнг кубаликларнинг ёрдами билан у АҚШ Мудофаа вазирлигининг разведка бўлимига ишга киришга муваффақ бўлади.

    АҚШ президенти Жорж Буш ҳузуридаги контрразведка бошлиғи Мишел Ван Клив 2012 йилда шундай деган эди:

    Монтес бизнинг Куба ҳақида билганларимиз ва Кубада олиб борган ишларимиз бўйича деярли ҳамма нарсани барбод қилди. Кубаликлар биз улар ҳақида нималардан хабардор эканимизни яхши билган ва бундан ўз манфаати учун фойдаланган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Монтесда ҳамкасблари билан суҳбатларда Кубадаги вазиятни баҳолашга таъсир ўтказиш имконияти бўлган.
    Жим Попкиннинг сўзларига кўра, Ана Монтес қисқа тўлқини узатиш воситалари орқали топшириқлар олган ва шахсий учрашувлар пайтида шундай воситалар билан маълумотларни узатган. Шу билан бирга, журналистнинг таъкидлашича, Ана жуда эҳтиёткор эди — у барча муҳим маълумотларни эслаб қолар, ҳеч қачон иш жойидан ҳужжат кўтариб чиқмаган. Унинг яқинлари — улардан тўрт нафари ФҚБда ишлаган — аёл ҳибсга олингунга қадар, унинг Куба жосуси бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган.

    Америка разведка хизматлари Монтеснинг жосуслик фаолиятидан айнан қачон хабар топгани аниқ эмас. У энг аввал Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) томонидан гумон қилинган, агентлик ходимлари Куба радиоузатмаларини тутган ва Монтесга юборилган хабарнинг бир қисмини очишга муваффақ бўлган. Агентлик маълумот устида икки йилдан ортиқ тергов олиб бориб, муваффақиятга эришмаганидан кейин уни ФҚБга топширган. Сўнг хабарни коддан чиқарган МХА ходими тўппа-тўғри Мудофаа разведка бошқармасига борган, у ерда маҳоратли Скотт Кармайкл ишни ўз зиммасига олган.

    Ана Монтес 2001 йилнинг сентябрида, 11 сентябрь терактларидан ўн кун ўтиб ҳибсга олинган. У Куба фойдасига жосусликда айбланган. Аёл ўз айбига иқрор бўлган ва 2002 йил октябрь ойида 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Монтес 2023 йил 6 январда 21 йил-у уч ой жазо ўтаганидан кейин озодликка чиқди. У яхши хулқ-атвори учун муддатидан олдин озод қилинди. Жим Попкиннинг сўзларига кўра, февралда 66 ёшга тўладиган Ана Монтес энди қариндошлари яшайдиган Пуэрто-Рикога боришни ўйламоқда.

    09.01.2023, 20:07   Изоҳ (0)   13576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия 2033 йилгача давлат сифатида парчаланиб кетиши прогноз қилинди

    09.01.2023, 19:46

    Россия ҳарбийлари Харьковдаги бозорга ракеталар учирди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор (видео ва фото)

    09.01.2023, 19:28

    Қозоғистонда тўққизта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    09.01.2023, 18:21

    «Путиннинг аҳволи яхши эмас, уни Исроил шифокорлари даволамоқда» — россиялик сиёсатшунос

    09.01.2023, 17:50

    ЕХҲТ бош котиби Россиянинг ташкилотдан четлаштирилишига қарши чиқди

    09.01.2023, 17:35

    Германия Украинага ваъда қилган 40 та жанговар машинани армия захирасидан олиб бермоқчи — Der Spiegel

    09.01.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.