Қозоғистоннинг Астана-Петропавловск йўлининг 236-километрида 9 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Закон.кз хабар берди.
Ҳодиса оқибатида икки ҳайдовчи ва етти нафар йўловчи жароҳат олган. ЙТҲга ВАЗ 2109 русумли автомашинанинг Chevrolet Cobalt ва Volvo автомобиллари билан тўқнашгани сабаб бўлган.
«Шундан кейин яна 6 та машина тўқнашиб кетган: Renault Sandero, ‘Газел’, иккита Toyota Camry, Daimler Chrysler ва Toyota Pradoп. Ҳодиса оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва 19 ёшдан 49 ёшгача бўлган 7 нафар йўловчи жароҳатланди», — дейилади хабарда.
6 нафар ҳайдовчига нисбатан Қозоғистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 610-моддаси 1-қисми «Автотранспорт ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш орқали одамларнинг соғлиғига зарар етказиш, транспорт воситалари ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиш» бўйича маъмурий баённома тузилган.
Мавзуга доир: Қозоғистонда кучли қор бўрони туфайли 130 га яқин автомобиль йўли ёпилди (видео)
Изоҳ (0)