«Рома» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам Премер Лигага қайтиши мумкин.
La Repubblica нашрининг хабар қилишича, 25 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» жамоаларидан қизиқиш бор. Бу клублар ёзда футболчи борасида таклиф билан чиқмоқчи.
Абраҳамнинг «Рома»даги келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда. Бу форварднинг мавсум иккинчи қисмини қандай ўтказишига боғлиқ бўлади.
«Челси» тарбияланувчиси жорий мавсум римликлар сафида 21 та ўйин иштирок этиб, тўртта гол уришга эришди.
«Рома» 2021 йилнинг ёзида Абраҳамни «Челси»дан 40+5 миллион евро эвазига сотиб олганди. Унинг итальян клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳ (0)