Россия ҳарбий қўмондонлиги Украина Қуролли кучларининг икки йўналишда: Луганск вилояти шимолида ёки Запорожье вилоятида йирик ҳужумга ўтишини кутмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигини ҳарбий разведкаси янги ҳисоботида айтилади.
Вазирликнинг кундалик ҳисоботига кўра, сўнгги ҳафталарда россияликлар Запорожье вилоятида, айниқса Василевка ва Орехов шаҳарлари ўртасида мудофаани кучайтирган. Фронтнинг ушбу қисмида Россия ҳали ҳам катта қўшинлар гуруҳини сақлаб турибди.
Украина Қуролли Кучларининг Запорожье вилоятидаги йирик ютуғи Ростов вилояти ва Қримни боғлайдиган рус «қуруқлик кўприги»нинг омон қолишини шубҳа остига қўймоқда. Украина ҳарбийларининг Луганскдаги муваффақиятли қарши ҳужуми эса Россиянинг «урушдан мақсади» — Донбасснинг «озод қилиниши»га тўсқинлик қилади.Ушбу таҳдидларнинг қайси бирига биринчи бўлиб қарши туришни ҳал қилиш, Россия операцион режалаштирувчи мутахассисларининг асосий дилеммаларидан бири бўлиши мумкин, дейилади Британия ҳисоботида.
Latest Defence Intelligence update on the situation in Ukraine - 8 January 2023
— Ministry of Defence 🇬🇧 (@DefenceHQ) January 8, 2023
Find out more about the UK government's response: https://t.co/zi1mWKdK2I
🇺🇦 #StandWithUkraine 🇺🇦 pic.twitter.com/NMM0CLOsyE
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)