Хитойнинг Сзянси провинциясида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Синмин маҳаллий ҳокимият баёнотига таяниб.
«Нанчан округидаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, барча жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Мшаохинг порталига кўра, йирик авариянинг тахминий сабаби туман бўлиб, 8 январь куни эрталаб Нанчан округи полицияси ёмон об-ҳаводан огоҳлантирганди.
Декабрь ойи охирида Хитойнинг Хенан провинциясида қуюқ туман туфайли 200 дан ортиқ автомобиль кўприкда тўқнашиб кетганди. Ўшанда бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Воқеа жойида тез орада кўп километрлик тирбандлик юзага келди.
Изоҳ (0)