• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой АҚШнинг коронавирусга қарши вакциналарини олишдан бош тортди — Bloomberg 

    АҚШ Хитой ҳукуматига COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўлган замонавий мРНК вакциналарини етказиб беришни таклиф қилди, бироқ рад жавобини олди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, масаланинг алоҳида «сиёсий нозиклиги»ни инобатга олган ҳолда, вакциналарни воситачилар орқали етказиб беришни йўлга қўйиш таклиф қилинган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Bloomberg маълумотларига кўра, вакциналарни етказиб бериш бўйича таклифлар АҚШнинг юқори мартабали дипломатлари, жумладан, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дэниэл Критенбринк ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашида Хитой муносабатларини назорат қилувчи Лора Розенбергернинг декабрь ойида Хитойга ташрифи чоғида билдирилган.

    Хитойда инфекцияга чалинаётганлар сонининг кўпайиши ва вируснинг янги штаммлари пайдо бўлишидан хавотирга тушган Америка расмийлари сўнгги ҳафталарда ўз саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда, аммо ҳар сафар рад жавобини олмоқда. Хитой расмийлари вазият назорат остида эканини ва ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидламоқда, деди агентлик суҳбатдошлари.

    Вашингтондаги Хитой элчихонаси вакилининг айтишича, Хитойда ишлаб чиқилган вакциналар юқори самарадорликка эга бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарилиши нафақат мамлакатнинг ички эҳтиёжларини қондириш, балки экспорт қилиш имкониятини ҳам яратади.

    Хитой расмийларининг АҚШдан вакцина олишга рози бўлмаётгани ҳақида гап кетар экан, Bloomberg Пекин инқирозлар пайтида ҳар доим ташқи ёрдамдан бош тортиши, ҳозирги шароитда эса бунга розилик Хитойнинг мустақил равишда самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишга қодир эмаслигини кўрсатишини таъкидлади.

    «Ҳатто ҳалокатли COVID-19 эпидемияси ўртасида ҳам Пекин вакцина миллатчилигини намойиш этишда давом этмоқда — бу, шубҳасиз, беҳуда ўлимга олиб келадиган қарор», — деди Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг Хитой бўлими раҳбари Жуд Бланшетт.

    Аввалроқ Евроиттифоқ ҳукумати Хитойга COVID-19 нинг янги тўлқинига қарши курашда ёрдам сифатида вирусга қарши бепул вакциналарни етказиб беришни таклиф қилган эди. Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича еврокомиссар Стелла Кириакидес коронавируснинг дунё бўйлаб қайтадан авж олиши эҳтимолига «европача жавоб»ни ишлаб чиқмоқчилиги айтилганди.

    Мавзуга доир:

    • Хитой коронавирусдан ўлганлар сони ҳақида тўлиқ маълумот бермаяпти — ЖССТ
    • «Тизим ишдан чиқди»: Хитойда коронавирусдан ўлим даражаси юқорилиги туфайли, крематорийлар тўлиб кетди

    06.01.2023, 15:10   Изоҳ (0)   9610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексикада наркобарон Эль Чапонинг ўғли ҳибсга олинганидан кейин тартибсизликлар бошланди (видео)

    06.01.2023, 14:42

    АҚШ Туркия номининг имлосини расман Turkiye’га ўзгартирди

    06.01.2023, 14:26

    Чадда мамлакатни «беқарорлаштириш учун фитна уюштирган» зобитлар қўлга олинди

    06.01.2023, 14:05

    НАТО собиқ бош котиби: «Хитойни тийиб туриш учун Украинадаги урушда Путинни енгиш керак»

    06.01.2023, 13:11

    «Ҳозир бунинг вақти эмас». АҚШ Туркиянинг Сурия билан мулоқотига қарши чиқди

    06.01.2023, 12:08

    Шаҳзода Гарри Афғонистонда хизмат ўташ чоғида 25 нафар «Толибон» аъзосини ўлдирганини айтди

    06.01.2023, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.