Мексика полицияси ҳарбийлар билан биргаликда «Синалоа» наркокартели етакчиси деб гумон қилинаётган Овидио Гусман-Лопесни, наркобарон Эль Чапонинг ўғлини ҳибсга олди. Шундан кейин наркокартель аъзолари Кулиакан шаҳрида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий Radio Formula нашри хабар бермоқда.
Синалоа штати губернатори Рубен Рошнинг сўзларига кўра, эрта тонгдан тушгача давом этган тартибсизликлар чоғида 12 марта отишма юз берган, оқибатда ҳуқуқ-тартибот органларининг етти ходими ҳалок бўлган, яна 21 киши яраланган.
Тинч аҳоли орасида 11 киши жабрланган, уларнинг уч нафари вафот этган. Бундан ташқари, шаҳарда таловчилик билан боғлиқ 25 та ҳолат қайд этилган, 250 та автомобилга ўт қўйилган, кейин улар кўчаларни тўсиб қўйишда фойдаланилган. Шунингдек, наркокартел аъзолари Овидио Гусман-Лопезнинг олиб кетилишига тўсқинлик қилиш мақсадида самолётларга ўз узган.
Quema de vehículos, balaceras y bloqueos, así se vive la situación en Culiacán, #Sinaloa, tras la detención de #OvidioGuzmán, uno de los principales productores y distribuidores de fentanilo y uno de los líderes del Cártel de Sinaloa. El gobierno pide a ciudadanos no salir. pic.twitter.com/Ifmp4uiTfm
— SieteDíasOaxaca (@sietediasoaxaca) January 5, 2023
Кейинроқ вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлишган, Мексика ҳукумати наркокартел бошлиғи деб тахмин қилинаётган шахс Мехикога етказилганини тасдиқлади, у ердан эса АҚШга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
2019 йилда Овидио Гусман-Лопес худди шундай операция чоғида ҳибсга олинган эди, аммо ўшанда наркокартель аъзолари шаҳарда катта кўламли тартибсизликлар уюштириб, бир неча нафар ҳарбийни гаровга олганди ва Эль Чапонинг ўғлини ҳибсга олган полициячилар гуруҳини қуршаб олганди. Натижада мамлакат ҳукумати хунрезлик давом этишига йўл қўймаслик учун, Овидио Гусман-Лопесни қўйиб юборишга қарор қилганди.
https://twitter.com/DonkeyJunkMedia/status/1611119429072338944
2021 йилда АҚШ ҳукумати Овидио Гусман-Лопес ва унинг уч ака-укаларини ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун беш миллион доллар миқдорида мукофот пули эълон қилган эди.
Хоакин Гусман (Эль Чапо) — дунёдаги энг машҳур наркобарон. У Мексикада икки марта қамоққа ҳукм қилинган ва икки марта ҳам ҳибсдан қочган. Сўнгги марта 2015 йилда ерости туннели орқали қочганди. Эль Чапо ярим йилдан кейин Мексикада қўлга олинган. 2017 йилда АҚШга экстрадиция қилинган. 2019 йил июлида АҚШ федерал суди наркобаронни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Quema de vehículos, balaceras y bloqueos, así se vive la situación en Culiacán, #Sinaloa, tras la detención de #OvidioGuzmán, uno de los principales productores y distribuidores de fentanilo y uno de los líderes del Cártel de Sinaloa. El gobierno pide a ciudadanos no salir. pic.twitter.com/Ifmp4uiTfm
— SieteDíasOaxaca (@sietediasoaxaca) January 5, 2023
Изоҳ (0)