• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Тезроқ вазн камайтиришга ёрдам берадиган 7 та тонгги одат

    Тезроқ вазн йўқотиш учун қандай маслаҳатларга амал қилиш кераклигини билмаяпсизми? Вазн йўқотишнинг турли усулларини синаб кўриш саломатлик учун хавфли. Кимдир овқатланиш миқдорини камайтиришга ҳаракат қилмоқда, бошқалари овқатни кундузги соатларда қатъий равишда истеъмол қилмасликни афзал кўради, учинчиси эса ўзларини маълум маҳсулотлар билан чеклайди. Аммо нозик қоматнинг сири куннинг биринчи, эрталабки соатларида бўлса-чи? Marie Claire нашри вазн камайтиришга ёрдам берадиган тонгги одатларни санаб ўтди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Нонуштани ўтказиб юборманг

    Нонушта маълум сабабга кўра куннинг энг муҳим таоми деб аталади. Нонуштани ўтказиб юбориш ва ишга шошилиш, куннинг ўзида ширинлик истеъмол қилиш васвасасига тушиш эҳтимолини оширади. Тўйимли тонгги овқат нафақат организмдаги глюкоза заҳираларини тўлдириш орқали энергия даражасини оширади, балки керакли вазнни сақлаб қолишга ёрдам беради, чунки у тунги очлик даврини тўхтатади. Маълумотларига кўра, эрталаб нонушта қилиш учун вақт ажратиш вазнни яхшироқ назорат қилиш, иккинчи тоифа қандли диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиришга олиб келади.

    Нонушта учун фойдали маҳсулотлар истеъмол қилинг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Мутахассислар ўз вазнини барқарорлаштиришни хоҳлайдиганларга нонуштага  донли маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилади. Бунинг учун, албатта, шакарсиз маҳсулотларни танлаш керак. Шунингдек, мева, ёнғоқ ва табиий ёғли йогурт ҳақли равишда организм учун зарур бўлган барча моддаларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Парҳезшунослар кам ёғли сут маҳсулотларидан воз кечишни тавсия қилади. Яна нонушта учун энг фойдали маҳсулот тухумдир. У салат, пиширилган ловия, сабзавотлар, авокадо ва исмалоқ билан бирга истеъмол қилиниши керак. Юқори оқсилли нонушта истеъмол қилиш организмдаги очлик гормони — грелин даражасини пасайтиради.

    Эрталаб сув ичинг

    Бу кўпинча вазн йўқотишнинг минимал усули деб аталади. Бир стакан сув ичиш энергия сарфини ёки организм томонидан камида 60 дақиқа давомида сарфланган калориялар сони билан изоҳланади. Қисқача қилиб айтганда, тонгни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш — бу вазн йўқотишни тезлаштиришнинг осон йўли.

    Эрта уйғонинг ва нонушта тайёрланг

    Одатдагидан бор-йўғи бир соат эрта уйғониш орқали нафақат фойдали нонушта, балки ишга олиб кетиш мумкин бўлган тушлик ҳам тайёрлашга вақт етади. Тушликни буюртма қилиш жуда осон бўлса-да, уйда тайёрлангани истеъмол қиладиган калорияларни осонгина кузатиб боришини ва ортиқча миқдорини камайтиришини таъминлайди. Умуман олганда, эрта уйғониш ўз навбатида соғлом одатларни ва тўғри қарор қабул қилишни рағбатлантиради.

    Ишга борадиган йўлда бироз сайр қилинг

    Жисмоний тайёргарликни сақлаш нуқтаи назаридан, ҳатто жамоат транспортида саёҳат қилиш ҳам машина ҳайдашдан кўра фойдалироқдир. Пиёда ёки велосипедда юриш ҳақида нима дейиш мумкин? Буюк Британия Миллий Тиббиёт Кутубхонаси томонидан ўтказилган тадқиқот 822 нафар иштирокчини тўрт йил давомида кузатди ва иш жойига машинада келганларда, одатда, ҳайдамаганларга қараганда кўпроқ вазн ортиши аниқланди. Демак, маслаҳат оддий: ҳатто совуқ мавсумда ҳам ишлаш учун йўл бўйлаб ҳаракатланиш лозим, ҳеч бўлмаганда йўлнинг бир қисмини пиёда юриш зарур. Олимларнинг таъкидлашича, фақат фаол режим ва эрта уйғониш ёмон об-ҳавода саломатлик билан боғлиқ муаммоларни енгишга ёрдам беради.

    Кўпроқ қуёшга чиқинг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Қуёш нурида сайр қилиш ҳам Д витаминига бўлган эҳтиёжни қондиришнинг энг яхши усули ҳисобланади. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Д витамини эҳтиёжларини қондириш вазн йўқотишга ёрдам беради ва ҳатто вазн ортишининг олдини олади.

    Ишга пиёда бормасангиз, машқ қилинг

    Агар ишга пиёда бора олмасангиз, эрталаб машқ қилишга вақт ажратинг. Бу кунни бошлаш, энергия олиш ва калорияларни сарфлашнинг ажойиб усули. Куннинг турли вақтларида вазн йўқотиш учун спортнинг самарадорлиги ҳақида турли хил қарашлар мавжуд, аммо эрталабки машғулотларнинг самарасига ишонадиган шахсий мураббий Бредли Симмондс шундай деди: «Мен ҳар доим эрталаб машқ қилишни маслаҳат бераман. Бу организм учун энг яхшиси ҳисобланади. Агар эрталаб машқ қила олсангиз, бу кунни бошлашнинг энг яхши усули». Эрталабки машқларнинг афзалликларидан бири шундаки, у қонда шакарни кун давомида барқарор ушлаб туради, ортиқча очликни камайтиради.

    Мавзуга доир:

    • Нон доим зарарли, ширинликлар тақиқланган: тўғри овқатланишга оид нотўғри фикрлар
    • Байрам кунлари ортиқча вазн тўпламаслик учун нима қилиш керак?
    • Кўп овқат еб юбормасликнинг оддий усули: байрам кунлари асқатадиган тавсиялар

    06.01.2023, 09:50   Изоҳ (0)   15349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сабзи керак эмас: очиқ ҳавода ўйнаш кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадими?

    05.01.2023, 21:23

    Фойдали, аммо вазн ортишига сабаб бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари

    05.01.2023, 17:36

    Диетолог тавсияси: организмдан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар

    05.01.2023, 15:31

    Қон томирларини холестериндан тозалашнинг халқона усуллари

    04.01.2023, 21:44

    Томоқ оғриғида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

    04.01.2023, 15:48

    Ҳомиладорлик даврида токсикоз қачон бошланади ва уни қандай енгиллаштириш мумкин?

    04.01.2023, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.