• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Бош оғриғидан дориларсиз қутулишнинг 13 усули

    Ҳафтада бир марта ёки тез-тез бош оғриғи кузатилса, кечиктирмасдан шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Ёки бош оғриғининг олдини олиш ва камайтириш учун ушбу маслаҳатларга амал қилиш тавсия этилади, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Нима учун таблеткалар ечим бўлолмайди?

    Аспирин, аналгин, ибупрофен — бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам берадиган дориларнинг  ичишни кераги йўқ. Улар гоҳида ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Дориларнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмоли бошқа муолажаларнинг таъсирини сусайтиради ва беморга ҳеч нарса ёрдам бермайди.

    Бу кўпинча сурункали бош оғриғи ёки мигренга чалинган одамлар ҳафтасига бир неча марта рецептсиз дори-дармонларни қабул қилганда содир бўлади. Умумий бош оғриғини соғлом ва табиий ёндашув билан енгиш мумкин. Ҳатто етарли миқдорда сув ичиш ёки ухлаш тартибини ўзгартириш ҳам бош оғриғининг олдини олишга ёрдам беради.

    Уйқу режимни қайта кўриб чиқиш

    Шифокор Нюман ўз беморларига «мнемоник кодлар»га риоя қилишни таклиф қилади — бу уйқу, овқатланиш, жисмоний машқлар, ичимлик ва стрессни камайтириш. Жуда кўп ёки жуда кам уйқу бош оғриғига сабаб бўлади. Мунтазам такрорланадиган кундалик тартиб ҳам ўз-ўзидан пайдо бўладиган бош оғриғини енгишга ёрдам беради. Босимли бош оғриғи мигренли бош оғриғи каби кучли эмас ва кўнгил айниши, қайт қилиш, ёруғлик, товуш ёки ҳидга сезувчанликка олиб келмайди. Қандай бўлмасин, дам олиш кунлари кўп ухлаш одатидан воз кечиш ва қатъий режимга риоя қилиш бош оғриғини бартараф этишга ёрдам беради.

    Мунтазам овқатланиш

    Бу кўпроқ нонушта қилмай, ишга ёки ўқишга борадиганлар учун тегишли. Эрталабдан кечгача вақтида овқатланиш бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради. «Агар кунига уч маҳал овқатлана олмасангиз, ҳеч бўлмаганда кун давомида бодом ёки майиз каби фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинг», — деб маслаҳат беради шифокор Нюман.

    Спорт билан шуғулланиш

    Албатта, бош оғриғида спорт билан шуғулланиш яхши таклиф эмас. Бироқ машқ қилиш ушбу муаммодан халос бўлишга ёрдам беради, чунки у эндорфинлар, табиий оғриқ қолдирувчи моддаларни чиқаради. АҚШ Соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари департаменти ўртача интенсивликдаги машқлар билан ҳафтада камида 150 дақиқа шуғулланишни тавсия қилади. Бу юриш, сузиш, велосипедда сайр қилиш, югуриш ёки севимли спорт залдаги машғулот бўлиши мумкин.

    Сувни етарли миқдорда ичиш

    Нюманнинг таъкидлашича, сувсизланиш ҳам бош оғриғининг қўзғатувчисидир, шунинг учун етарли миқдорда сув ичиш тавсия этилади.

    Тавсия қилинганидек, кунига камида саккиз стакан сув ичиш керак, лекин иссиқ ҳаво, терлаш, дори-дармонлар ва намликнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда миқдор ўзгариб туради. Шунинг учун кунни икки стакан сув бошлагандан сўнг ҳамиша ёнда сув олиб юриш уни мунтазам ичишга туртки бўлади.

    Стрессни назорат остида сақлаш

    Нью-Йоркдаги Great Neck шаҳридаги Northwell Health бош оғриғи маркази директори Ноа Росен МД, прогрессив мушаклар билан ишлашни тавсия қилади. Бош оғриғининг келиб чиқиши таранглашган мушаклар бўшашганидан кейин йўқолади.

    Қаҳва ичинг

    Мунтазам равишда қаҳва ичадиганлар ушбу одатдан воз кечганда, бош оғриғи кузатилиши мумкин. Чунки кофеиннинг сезиларли даражада камайиши бош оғриғини қўзғатади. Кофеинли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп ичиш ҳам баъзи одамларнинг бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун кунига 150 миллиграмм кофеин (тахминан икки чашка қаҳва) дан оширмаслик тавсия этилади.

    Массаж қилиш

    Бош оғриғида баъзи одамлар мушаклар оғриғини ҳам бошдан кечиради. Бундай вақтда мушакларни массаж қилиш оғриқдан халос бўлишга ёрдам беради. Айниқса елка ва қулоқ атрофи соҳасини енгил ҳаракат билан уқалаш қон айланишини яхшилайди.

    Қоронғи хонада дам олиш

    Мигреннинг асосий белгиларидан бири сезувчанликдир. Ёруғлик ва шовқин дам олишга халақит бериши табиий. Қолаверса, бу бош оғриғини юз баравар тезроқ енгишга ёрдам беради. Шунинг учун қоронғи ва сокин хонада дам олиш, ҳам оғриқлардан халос бўлиш мумкин.

    Гаджетлардан камроқ фойдаланиш

    Америка Оптометрик ассоциациясининг таъкидлашича, бош оғриғи компьютер синдроми ёки чарчоқнинг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир. «Компьютерда, мобил телефон ёки планшетда бўладими, шунчаки экранни юқорига ва пастга ўтказиш баъзи одамларнинг бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин», — дейди шифокор Нюман. Ноқулайликнинг олдини олиш учун ҳар 20 дақиқада 20 метр узоқликдаги бирор нарсага қараш учун 20 сониялик танаффус қилишдир.

    Чекишни ташлаш

    Тамаки чекиш ҳам бош оғриғига ҳисса қўшиши мумкин. Ушбу бирикма қон томирларини торайтиради ва мияга қон оқимини камайтиради, натижада бош оғриғи пайдо бўлади. Тавсияларга кўра, тамакини ташлаш ёки одамлар чекадиган жойлардан қочиш бош оғриғининг олдини олади.

    Қандай аломатлар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак?

    Ҳар доим бош оғриғини уй шароитида бартараф этиш ҳам яхши эмас. Агар ҳафтада бир марта ёки тез-тез бош оғриғига дуч келсангиз ёки улар кундалик ҳаётга халақит берса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Тиббий ёрдам кўрсатувчи ходимлар нафақат дори-дармонлар буюради, балки бош оғриғига сабаб бўлган асосий тиббий ҳолатни ҳам аниқлаши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Томоқ оғриғида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар
    • Эрталаб кўнгил айнишининг кутилмаган сабаблари
    • Нима учун бош айланади? Келиб чиқиш сабаблари ва даволаш чоралари

    06.01.2023, 20:38   Изоҳ (0)   13607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўпка саратонининг дастлабки 6 та аломати

    06.01.2023, 19:40

    Кексалик билан адаштирманг: Альцгеймер касаллигининг 7 та дастлабки белгилари

    06.01.2023, 14:33

    Фақат картошка эмас: вазн ортишига сабаб бўладиган сабзавотлар

    06.01.2023, 12:42

    Тезроқ вазн камайтиришга ёрдам берадиган 7 та тонгги одат

    06.01.2023, 09:50

    Сабзи керак эмас: очиқ ҳавода ўйнаш кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадими?

    05.01.2023, 21:23

    Фойдали, аммо вазн ортишига сабаб бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари

    05.01.2023, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.