• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Кексалик билан адаштирманг: Альцгеймер касаллигининг 7 та дастлабки белгилари

    Инсон ўзидаги ёки яқинларидаги когнитив пасайишнинг огоҳлантирувчи белгиларини арзимас нарса деб эътибордан четда қолдириши мумкин. Мисол учун, Альцгеймер касаллигининг кўплаб дастлабки белгилари оддий қариш жараёни билан адаштирилади, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Нима учун Альцгеймернинг дастлабки белгиларини билиб қўйиш муҳим?

    «Буни шундай қолдирманг, — дейди Альцгеймер ассоциациясининг ғамхўрлик қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича катта директори Моника Морено. — Одам когнитив аломатларни келтириб чиқарадиган нарсадан қанчалик қўрқмасин, нима билан шуғулланаётганини билса, бу ҳар доим осонроқ бўлади ва диагностика сезиларли фойда келтиради. Альцгеймер касаллигида тўғри ташхис қўйиш, шифокорга вақтида мурожаат қилиш тузалиш учун имкониятларни кўпайтиради».

    Аммо ўз вақтида чора кўриш учун бир қанча белгиларга эътибор бериш лозим. «Жуда кўпчилик Альцгеймернинг дастлабки белгиларини оддий қариш деб адашади, — дейди у. — Биз мияда ёш билан боғлиқ ўзгаришлар содир бўлишини билсак-да, бу аломатлар меъёрдан ташқари ўзгаришлар ҳақида сигнал бериши мумкин. Агар ушбу белгиларнинг камида биттаси кузатилса, уларни муҳокама қилиш ва когнитив бузилиш даражасини баҳолаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш лозим».

    Хотирани йўқотиш яшашга салбий таъсир ўтказади

    Ҳар бир инсоннинг хотираси заифлашади: улар бирдан қўшнисининг исмини ёки дўстининг туғилган кунини унутиб қўяди. Бир неча дақиқа олдин унутилган нарса ёдга тушса, вақтинчалик хотира йўқолиши одатий ҳолдир. Агар Альцгеймер касаллигига шубҳа қилинса, унутувчанлик кундалик ҳаётга қандай таъсир қилишига эътибор бериш лозим. Бутун умр давомида қилган ишни қандай бажариш унутилса, масалан, оддий ҳисоб-китоблар ёки овқат пишириш, бу касалликнинг илк аломатидир. Морено бир пайтлар невараларига бошланғич мактабда математикадан уй вазифаларини бажаришда ёрдам беришда тўсатдан қийналаётган аёл билан ишлаган, гарчи у илгари банк вице-президенти бўлган бўлса ҳам. У шунингдек, омлетни қандай тайёрлашни унутиб қўйган профессионал ошпаз билан ҳам ишлаган.

    Яна бир кенг тарқалган белги — кимдир саволга жавобни эслай олмайди, шунинг учун уни қайта-қайта сўрайди. Эрта ва тўғри ташхис муаммоларни ҳал қилишга ва хотирани янада кучлироқ бўлишга ёрдам беради.

    Қарор қабул қилиш жараёнларидаги нотўғри мулоҳазалар ёки ўзгаришлар

    Морено деменсия ташхиси қўйилган аёл тозаловчи спрейни овқат пишириш воситаси деб адашиб, уни зайтун мойи каби товага сепганини эслайди.  Нотўғри хатти-ҳаракатлар турли йўллар билан ўзини намоён қилиши мумкин. Мисол учун, ўз молиявий аҳволидан хабардор бўлган киши бир қатор кераксиз харидларни амалга оширади. Хулқ-атвор одатийликдан сезиларли даражада ўзгара бошлаганида эътибор бериш керак бўлган ҳолатлар пайдо бўлади. Агар кимнингдир хулқ-атворида катта ўзгаришлар бўлса, Альцгеймернинг мумкин бўлган аломатларини ўтказиб юбормаслик учун вақтида ҳаракат қилиш керак.

    Нутқ, ёзиш ёки режалаштириш билан боғлиқ янги муаммолар

    Бунда асосий нарса хулқ-атвордаги нозик ўзгаришларни сезишдир. Мисол учун Альцгеймер касаллиги билан оғриган одамларда суҳбатга киришиш қийин бўлиши мумкин. Шунингдек, жумла ўртасида тўхтаб қолиш ва давом эта олмаслиги ёки таниш объектларнинг номини ўзгартириш, нотўғри сўзни ишлатиш ҳолати кузатилади.

    Бу шунчаки сўз топишга уриниш эмас. Бу кўпроқ дарс ёки жумлада ўқиганларини эслай олмайдиган ўтмишдаги ўқувчига ўхшайди. Одам ўз фикрларини қоғозга тушириш учун жуда кўп ҳаракат қилади, гарчи бу борада илгари ҳеч қачон муаммо бўлмаган бўлса ҳам. Муаммоларни ҳал қилиш ёки вазифаларни бир неча босқичда бажариш ҳам қийинроқ кечади.

    Рецептга амал қилиш ёки кечки овқатни режалаштириш қийин бўлиши мумкин, чунки вазифани бажариш учун керакли босқичларни амалга ошириш қийинлашади. Баъзилар учун оддий ҳаракатлар имконсиз бўлади: Агар илгари осон бўлган нарсани амалга ошириш қийин бўлса, бу қизил байроқдир.

    Вақт ва маконда чалкашлик

    Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичларида одам уйдан 20 дақиқалик масофада таниш объектга, масалан, илгари йиллар давомида бир хил йўл бўйлаб юрган дўконга қандай боришни унутиши мумкин. Ҳатто олдин юзлаб марта бўлган жойга борганида адашиб қолади. Қаерда бўлиш кераклигини билмаслик ҳам огоҳлантириш белгисидир. Баъзида учрашувларни кузатиб бориш қийин бўлади. Кимдир тадбирларни ўтказиб юбориши ёки келишилган вақтда келмаслиги мумкин.

    Нарсаларни йўқотиш арафасида воқеалар кетма-кетлигини тиклашнинг қийинлашуви

    Одамлар баъзида калит ёки телефонни қаерга қўйганни унутганида, қариликдан деб билади. Баъзида буюмни йўқотиш арафасида қаерда қолганини эслаш мумкин. Шу тарзда йўқолган нарса топилади. Бу ҳар қандай ёшда ҳамма учун содир бўладиган оддий ҳолатдир. Аммо воқеалар кетма-кетлигини ҳам унутиш ёки умуман эслай олмаслик Альцгеймер касаллигининг муҳим белгиларидан биридир.

    Кайфият ва шахсиятнинг намоён бўлишидаги ўзгаришлар

    Кайфият ёки характердаги ўзгаришлар ҳар бир одамда турлича намоён бўлиши мумкин, шунинг учун меъёрдан ҳар қандай оғишларга эътибор бериш керак. Яъни ҳар доим хотиржам ва ўзини тутиб турувчи киши бирданига бошқача муносабатда бўлади ва тезда ғазабланади.

    Альцгеймернинг дастлабки босқичидаги одамлар қорқув, хавотир ёки тушкунликка тушиши мумкин, улар бошқалардан осонгина хафа бўлади. Бу ўзгаришлар унинг миясига таъсир қиладиган касаллик билан боғлиқ.

    Меҳнат ва ижтимоий фаолиятдан бош тортиш

    Альцгеймернинг дастлабки босқичида ишлаш кўпчилик учун қийин бўлади. Шунинг учун нафақага чиққанлар ижтимоий тадбирларда иштирок этишда иккиланишлари мумкин. Улар учун суҳбатларни кузатиш ёки аввалгидек ҳаракат қилиш қийинлашади.

    Ушбу огоҳлантириш белгиларининг бир ёки бир нечтасига эга бўлиш Альцгеймер билан касалланганликни англатмайди, лекин текширувлардан ўтиш тавсия этилади. Альцгеймер ассоциацияси касаллик бошланишидан олдин аломатлар билан таништиришни тавсия қилади. Бу ўз вақтида аниқ ташхис қўйиш, даволаниш режасини тузиш ва келажакдаги режаларни муҳокама қилиш учун энг яхши имкониятдир.

    Мавзуга доир:

    • Компьютер қаршисида узоқ ўтириб ишлаш натижасида бел оғриса нима қилиш керак?
    • Соғлом кексаликнинг калити: темир моддасини ўз ичига олган маҳсулотлар
    • Қаҳва инсон саломатлигига қандай таъсир қилади: Илм-фан томонидан тасдиқланган фактлар

    06.01.2023, 14:33   Изоҳ (0)   26232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат картошка эмас: вазн ортишига сабаб бўладиган сабзавотлар

    06.01.2023, 12:42

    Тезроқ вазн камайтиришга ёрдам берадиган 7 та тонгги одат

    06.01.2023, 09:50

    Сабзи керак эмас: очиқ ҳавода ўйнаш кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадими?

    05.01.2023, 21:23

    Фойдали, аммо вазн ортишига сабаб бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари

    05.01.2023, 17:36

    Диетолог тавсияси: организмдан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар

    05.01.2023, 15:31

    Қон томирларини холестериндан тозалашнинг халқона усуллари

    04.01.2023, 21:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.