Андижонда ҳайвонот боғи ишчиси айиқ тишлаб олиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани «Мустақилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон ҳайвонот боғи ишчиси А.Г. унга овқат бериш мақсадида қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Фуқаро А.Г.нинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Воқега жойига борган «Дарё» мухбирига ҳайвонот боғи масъулларининг айтишича, фожиали воқеа ишчи хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани оқибатида рўй берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)