Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 январь куни маклерлар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи С.У. ва Ф.К шу куни 16-даҳадаги хонадонга бир мижозни олиб борган ва шу сабабли жанжал келиб чиққан.
Бунинг оқибатда ушбу уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ф.К. олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМга қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши каби тан жароҳати билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.У.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)