• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Вагнер» гуруҳи таркибида Украинада жанг қилган маҳбусларнинг биринчи гуруҳи афв этилди

    «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси таркибида Украинада жанг қилган маҳбусларнинг биринчи гуруҳи ярим йиллик шартнома тугаганидан кейин афв этилди, деб хабар беради «РИА Новости» гуруҳ асосчиси Евгений Пригожинга таяниб.

    Евгений Пригожин

    Евгений Пригожин
    Фото: «ТАСС»

    Собиқ маҳбуслардан иборат биринчи гуруҳда қарийб 20 киши бор. Уларнинг исм-шарифлари, нима учун судлангани маълум қилинмаяпти. Судланганликнинг бекор қилингани ҳақида Пригожиннинг гапларидан маълум бўлган, холос.

    Шунингдек, «РИА Новости» бизнесмен камуфляж кийган одамларнинг қўлини сиқиб, «шартномани ўтаб бўлгани» билан табриклаётгани акс этган видеони эълон қилди.

    «Ўз шартномаларини шараф билан ўташди, муносиб равишда, биринчилардан бўлиб… Биринчилар. Шундай ўтаб беришдики, буни кўпчилик эплай олмайди… Жамоатчилик уларга жуда чуқур ҳурмат билан қараши керак, қонунларни эса улар бузмаслиги керак», — дейди бизнесмен роликда.

    Пригожин «ўттиз йил ўтириб», сўнг душманлар билан қўшиб ўзини портлатиб юборган ва «қаҳрамонларча ҳалок бўлган» маҳбуслардан бирини ёдга олди. «Бу ирсият… Гормонлар, мия эгри чизиқлари ва қолган барча нарсаларнинг уйғунлиги», — деди «Вагнер» асосчиси.

    Ёлланма жангчилар энди нима билан машғул бўлиши ҳақидаги саволга жавобан, ортга қайтишини, чунки «ишни давом эттириш — бу ҳаёт» эканини айтди.

    Видео охирида Пригожин собиқ маҳбусларни «кўп ичмаслик»ка, «наркотиклар қабул қилмаслик»ка, «аёлларни зўрламаслик»ка ва «шўхлик қилмаслик»ка чақирди. Таъкидланишича, уларнинг бир қисми ҳассаларга таянган ёки ногиронлар аравачасида ўтирган ҳолатда бўлган.

    Аввалроқ Украина қуролли кучлари бош штаби расмийси, бригада генерали Алексей Громов Россия ўз йўқотишларини Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ҳисобига тўлдираётганини айтганди.

    Шунингдек, Россия колонияларидаги маҳбуслар 2 ой ичида рекорд даражада камайиб кетгани, бу улар урушга ёлланаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги хабар берилган эди.

    Украина Қуролли кучлари Махсус операция кучлари қошидаги Миллий қаршилик маркази маълумотларига кўра, Россия Украинадаги махсус операциясига қамоқхоналарда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси томонидан ёлланган ўн минглаб аскарларни жўнатмоқда. Шу пайтгача улар жами 23 минг нафар маҳбусни ёллаган.

    Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Украинадаги урушда қатнашаётган Вагнер жангчиларининг тахминан 90 фоизи маҳбуслар бўлиши мумкинлигини айтганди. Кирбининг сўзларига кўра, Украинадаги «вагнерчилар»нинг умумий сони 50 минг кишига етиши, улардан 40 мингга яқини маҳбуслар бўлиши мумкин. Сўнгги ҳафталарда Украинада мингга яқин «Вагнер» жангчилари ўлдирилган, уларнинг 90 фоизи собиқ маҳбуслар бўлган.

    «Вагнер» гуруҳи ўзи қандай гуруҳ?

    Кўплаб Ғарб ОАВлари «Вагнер» гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.

    «Konkord» компанияси эгаси бўлган Евгений Пригожин 2016 йилдан буён АҚШ, 2020 йилдан буён эса Евроиттифоқ санкциялари остидадир. Вашингтонда у Интернет тадқиқотлари агентлиги (троллар фабрикаси) ва «Вагнер»ни назорат қилишда айбланган.

    У «Вагнер»га алоқадорлигини кўп марта рад этган ва бундай айбловлар сабабли судлашган, аммо 2022 йил сентябрида у «Вагнер» асосчиси эканини маълум қилди. Ташкилотни 2014 йилда, унинг сўзларига кўра, «Донбассда рус халқига нисбатан геноцид» бошланган вақтда тузган.

    Мавзуга доир:

    • «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин уюшган жиноятчилик ва коррупция бўйича «Йил одами» деб топилди
    • «Вагнер» гуруҳи Украинадаги урушга 40 000 маҳбус юборгани маълум қилинди
    • Сафарбар қилинган бир гуруҳ руслар Украинадан қочиб кетди

    05.01.2023, 15:13   Изоҳ (0)   8837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ: Уруш бошидан буён Европага келган украиналик қочқинлар сони 8 миллионга яқинлашди

    05.01.2023, 14:12

    Хитой коронавирусдан ўлганлар сони ҳақида тўлиқ маълумот бермаяпти — ЖССТ

    05.01.2023, 12:46

    АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси олтинчи овоз беришдан кейин ҳам спикерни сайлай олмади. Байден буни шармандалик деб атади

    05.01.2023, 12:38

    Қозоғистондаги январь тартибсизликларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашгани маълум бўлди

    05.01.2023, 12:23

    Туркия ва Россия ҳарбийлари Сурия шимолида биргаликда патруллик қилиши мумкин

    05.01.2023, 11:58

    Марсда эҳтимолий сув манбаи топилди

    05.01.2023, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.