• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    Одатда хонандалар янги қўшиқ ижро этгач, эскисига бўлган эътибор сустлашади. Замонавий қўшиқлар 3-4 йил ўтиб, унутилаётгани ҳам сир эмас. Аммо шундай қўшиқлар борки, улар йиллар ўтса-да, ҳамон севимли. Қуйида ана шундай қўшиқлар ҳақида сўз юритилади.

    Тоҳир Содиқов, «Эсингдами сени?»

    Фото: Instagram / токҳир_содиков_official

    Фото: Instagram / токҳир_содиков_official

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов баъзи хонандалар сингари кўп қўшиқ ва клиплар яратмайди. Ишонасизми, 32 йилдан буён ижод қилаётган Тоҳир Содиқовнинг клиплари сони ҳозирги хонандаларнинг клиплар сонидан кам. Хонанданинг «Эсингдами сени?» деб номланган қўшиғи «Болалар» гуруҳининг 1990 йил январь ойида чиқарилган илк альбомидан ўрин олганди. Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, қўшиқ янгидан янги тингловчиларини топмоқда.

    Дилдора Ниёзова, «Ишонма»

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    2000 йилда ижодини бошлаган Дилдора Ниёзова кўп ўтмай кутилмаган машҳурликка эришган. Хонанданинг «Ишонма» номли ҳазил қўшиғи халқ орасида танилишига яхшигина хизмат қилган. Қўшиқни ундан аввал хоразмлик эркак хонанда ижро этган, аммо у Дилдора Ниёзовага омад келтирган.— Қўшиқни ижро этганимга 18 йил бўлди. Аммо ҳалигача навбатчи тўйларда камида 5-6 марта ижро этишимни сўрашади. Рекорд натижа водийдаги тўйларнинг бирида бўлган. Битта қўшиқни кетма-кет 15 марта ижро этганман, — дейди хонанда Дилдора Ниёзова.

    Зулайҳо Бойхонова, «Ҳай-ҳай»

    Фото: Instagram / @zulayhoboyxonova

    Фото: Instagram / @zulayhoboyxonova

    Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг ижод оламига кириб келганига 35 йил бўлди. У 1986 йил институтни тамомлаб, Муқимий номидаги мусиқали комедия театрига ишга қабул қилинган. Аммо ижодкор қўшиқчи сифатида анча кеч танилди. Устози Абдуҳошим Исмоилов билан ҳамкорликда яратган «Ҳай-ҳай» қўшиғи уни халққа яқинлаштирди.— Қўшиқ 2008 йил яратилган, аммо ҳамон ўз тингловчисини йўқотмаганидан хурсандман. Янги қўшиқлар кўплиги учун уни бир нечта марта тўй хизматлари рэпертуаридан чиқариб ташлагандик. Аммо ҳалигача халқ хизматига борсак, шу қўшиқни ижро этишимни сўрашади. Уни мен билан биргаликда ижро этадиган мухлислар ҳам талайгина, — дейди Зулайҳо Бойхонова.

    Абдували Ражабов, «Ёмғирлар»

    Фото: Instagram /@abduvaliradjabov

    Фото: Instagram /@abduvaliradjabov

    Хонанда Абдували Ражабовнинг энг хит қўшиғи — «Ёмғирлар» бўлган десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ 2004 йилда Иброҳим Жиянов сўзи, Сарвар Раҳматхўжаев мусиқаси билан яратилган.— Қўшиқ ҳалигача радиотўлқинларнинг олтин ўнталигида туради. Ҳар куни бир неча бор мухлислар талабига биноан янграши мени ҳамиша қувонтиради.  Уч йил аввал Янгийўлда қизиқ воқеа бўлган. «Бирров»дан чиқиб кетаётганимизда тўй эгаларидан бири олдимизга келиб: Нега «Ёмғирлар»ни айтмадингиз? деди. Маъмурим келишувга кўра хизмат қилингани ва энди биз бошқа тўйларга боришимиз кераклигини айтди. Шунда ўша инсон яна пул бериб, «Ёмғирлар» қўшиғини айтиб беришимни сўради. Хуллас, шу қўшиқ сабаб битта тўйда икки марта хизматда бўлганмиз, — дейди Абдували Ражабов.

    Умида Мирҳамидова, «Оқ атиргуллар»

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    Фото: Instagram / @umidamirhamidova_official

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Умида Мирҳамидованинг «Оқ атиргуллар» қўшиғи ҳамон ўз мухлисларига эга, десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ премьераси 2000 йилда ўтказилган. Орадан шунча йил ўтган бўлишига қарамай, қўшиқ ҳамон мухлислар эътиборида.

    — Бу қўшиқни ижро этишни истамаганман, ҳатто ғояси икки йилгача шкафдаги кераксиз қоғозлар сақланадиган қутичада ётган. Ўзим хушламай ижро этган қўшиқ кутилмаганда муваффатга эришди. Рости, уни тўйларда ижро этишга хижолат бўламан. Висол оқшомида айрилиқ ҳақида куйлаш бироз ноқулай. Аммо халқимизга бу қўшиқ ёқади ва уни бир неча бор қайта-қайта тинглашдан ҳам бош тортишмайди, — дейди хонанда Умида Мирҳамидова.

    Нилуфар Саидова, «Ҳайлало»

    Фото: Нилуфар Саидова архивидан

    Фото: Нилуфар Саидова архивидан

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нилуфар Саидова «Турналар» (1998) ва «Ҳайлало» (1999) қўшиқлари билан ўз номини топди, десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ ўз даврининг хит қўшиғи бўлган.— «Турналар», «Ҳайлало» ва «Қарашлар» қўшиқларим яратилганига 20 йилдан зиёд вақт бўлди. Ҳали ҳамон тўй-ҳашамларга борсам, шу қўшиқларни ижро этишимни сўрашади. Шу боис қўшиқларни замонавий талқинда ҳам ижро этганман.

    Самандар Ҳамроқулов, «Севги фазоси»

    Фото: Instagram / @samandar_xamraqulov_

    Фото: Instagram / @samandar_xamraqulov_

    Самандар Ҳамроқулов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битириш арафасида «Севги фазоси» қўшиғини ижро этган. Мазкур қўшиқ хонанданинг илк ижод наъмунаси ҳисобланади. Қўшиқ 21 йиллик тарихга эга, аммо ҳамон мухлислар эътирофига сазовор бўлмоқда.

    — Бу қўшиқ билан боғлиқ қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлган. Ҳатто мана шу қўшиғимни жонли ижрода эшитиш учун Америка Қўшма Штатларидаги тўйларга ҳам таклиф этишган. Тўйларга борсам, албатта, «Севги фазоси»дан бўлсин, дейишади, — дейди Самандар Ҳамроқулов.

    Илҳом Фармонов, «Онажонинг рози қил»

    Фото: Instagram / @ilhomjonfarmonov_official

    Фото: Instagram / @ilhomjonfarmonov_official

    Илҳом Фармонов 1993 йилда «Онажонинг рози қил» қўшиғи билан халқ меҳрини қозонган. «Синчалак» ва «Гулим» қўшиқлари ҳам хонанда ижодининг энг гуллаган даврларида ижро этилган.— Бу қўшиқларнинг барини тўйларда ижро этаман. Яқинда бир қизиқ воқеа бўлди. Анча йил аввал бир болакайнинг суннат тўйида иштирок этган эканман, шу бола яқинда ота бўлиб, ўғлининг бешик тўйига таклиф этди, — дейди хонанда Илҳом Фармонов.

    Гулсанам Мамазоитова, «Ажаб-ажаб»

    Фото: Instagram / @g.м.official

    Фото: Instagram / @g.м.official

    Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова илк марта «Ажаб-ажаб» қўшиғи билан давлат тадбирида иштирок этган. Қўшиқ салкам 20 йиллик тарихга эга.— «Ажаб-ажаб»ни тўйларда кўп сўрашади. Аммо янгича сайқал берилган вариантда ижро этишни истамайман. Мухлисларга эски вариантдаги қўшиқ ёқади, демак, унга янгича сайқал беришим шарт эмас, — дейди Гулсанам Мамазоитова.

    Абдулҳай Каримов, «Тўй бола»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бу йил 65 ёшни қаршилаган ижодкор Абдулҳай Каримов ҳамон халқ хизматида. У халқимизнинг қувончли кунларида «Тўй бола», «Ўғил бола», «Волидангни рози қил» ва «Фарғонада биттагина» қўшиқлари билан иштирок этмоқда.— «Тўй бола» қўшиғини 1990 йил ижро этганман. Клипини 1992 йилда суратга олганмиз. Қўшиқ ўн минглаб болаларнинг суннат ва бешик тўйларида янграган ва ҳамон халқ эътиборидан тушаётгани йўқ. Илҳом Фармонов айтган «Онажонинг рози қил» қўшиғини ҳам 1990 йил мен айтганман, — дейди Абдулҳай Каримов.

    Юлдуз Усмонова, «Қизил олма»

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонованинг халқ тилига тушмаган қўшиғини топиш амримаҳол. Чунки у ижро этган қўшиқларнинг бари мухлислар қалбидан жой олган. «Қизил олма» қўшиғи 1990 йилда яратилган ва телевединиеда клип олиниб, халққа тақдим этилган. Қўшиқ яратилганига 31 йил бўлган бўлса-да, ҳамон тўй хизматларида актуаллигини йўқотгани йўқ. Қўшиқ нафақат Юлдуз Усмонова, балки бошқа хонандалар ижросида ҳам янграйди.

    Дилфуза Исмоилова, «Тошкентнинг шўх қизи»

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    Мазкур қўшиқ 2000 йилда Дилфуза Исмоилова ғояси, Тоҳир Муҳаммад сўзи асосида яратилган. Мазкур қўшиқдан сўнг хонандага омад кулиб, тўйларининг кети узилмай қолди.— Йигирма йилдан буён «Тошкентнинг шўх қизи» қўшиғини кунига камида 10-15 маротаба ижро этаман. Кунига 4-5 та «бирров»им бўлса, ҳар бир тўйда камида икки-уч марта ижро этишимни сўрашади. Энг қувонарлиси, қўшиқни аввал ёшлар сўрарди, ҳозир 80 ёшли онахонлар ҳам шу қўшиққа рақсга тушишяпти, — дейди Дилфуза Исмоилова.

    03.01.2023, 12:53   Изоҳ (0)   14341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    03.01.2023, 11:55

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    03.01.2023, 10:47

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Instagram: Азиза Низомовага Tracker, Littos’га Malibu совға қилишди, мухлисасининг орзусини амалга оширган Нилуфар Усмонова

    02.01.2023, 22:59

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    02.01.2023, 21:51

    Концерт бермайди, қошларини термайди, рўмол ва дўпписиз саҳнага чиқмайди. Ўзбек шоу-бизнесидаги анъанасига содиқ машҳурлар

    02.01.2023, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.