Футбол бўйича Англия Премер Лигаси 18-туридан ўрин олган ўйинда «Ливерпуль» 30 декабрь, жума куни «Лестер»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Кирнан Дюзбери-Ҳолл ҳисобни очди. 38-дақиқада Уот Фас ўз дарвозасини ишғол қилиб, «Ливерпуль»га ҳисобни тенглаштиришига ёрдам берди. Биринчи бўлим сўнгида яна Фас ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва «Ливерпуль» ғалабани илиб кетди.
Юрген Клопп шогирдлари очколарини 28 тага етказиб, 6-ўринни эгаллаб турибди. «Тулкилар» эса 17 очко билан 13-поғонани банд этган.
АПЛ
18-тур баҳси
30 декабрь, жума
«Ливерпуль» – «Лестер» 2:1
Голлар: 0:1 – 4 Дюзбери-Ҳолл, 1:1 – 38 Фас (автогол), 2:1 – 45 Фас (автогол).«Ливерпуль»: Alisson, Александер-Арнольд (Гомес, 86), Матип, ван Дейк, Робертсон (Цимикас, 62), Ҳендерсон, Тиаго Алькантара, Эллиотт (Байчетич, 86), Окслейд-Чемберлен (Кейта, 62), Салоҳ, Нуньес.
«Лестер»: Уорд, Кастань, Амарти, Фас, Томас, Ндиди (Тилеманс, 59), Сумаре, Барнс, Дюзбери-Ҳолл, Перес (Иҳеаначо, 71), Дака (Варди, 15).
Огоҳлантириш: Сумаре (67).
Изоҳ (0)