Филиппинда сув тошқинлари қурбонлари сони 44 кишига етди, 28 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» Хавфлар ҳақида огоҳлантириш ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий кенгашига таяниб хабар бермоқда.
Сув тошқинлари оқибатида 4,5 мингта уй, 129 та йўл ва 14 та кўприка зарар етган, 19 та денгиз порти ишлашдан тўхтаб қолган.
Тошқин кучли ёмғир натижасида келиб чиққан. 50 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)