Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаати давомида педагоглар билан мулоқот қилди.
Давлат раҳбарига педагоглардан бири Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги мактаблардан бирида уч нафар ўқитувчи 11 млн сўм ойлик олганини айтди.
Давлат раҳбари бунга жавобан жумладан шундай деди:
«Хўш, айтингларчи, худди шу мактабда 30 нафар ўқитувчи етарлича ишлаб, шунча маош олишса, биз қарши бўламизми? Аксинча, мен фақат хурсанд бўламан.
Мен кўп таъкидлайман – агар юришдан секинлашсак, ўтиргимиз келади. Ўтирсак ётгимиз келади, ётсак уйқумиз келади. Шу тарзда ривожлантишдан ортда қолиб кетамиз. Айниқса сиз ўқитувчилар жамиятдан ортда қолмаслигингиз керак».
Изоҳ (0)