Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.
Президент айрим фанларни қисқартириб, замонавий фанларни кўпайтириш ҳақида гапирди.
«Негадир биз қисқартиришдан қўрқамиз. Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?», — деди давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев «Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечиш кераклигини айтди.
«Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз. Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)