Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.
Давлат раҳбари бугун ёшларнинг ўзи «Бизга кечаги кун таълими керак эмас» деган талабни қўйишаётганини айтди.
«Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз» – деди президент.
Давлат раҳбари хотин-қизлар таълими ҳақида гапирар экан, қиз болани ўқитиш – жамиятни ўқитиш эканлигини айтди.
«Нега мен ҳар йили хотин-қизлар учун квоталар ташкил қилишни айтаман? Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз.
Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтирсак бу ҳам яхши бўлади. Бугун мен кўп саволларга жавоб олдим. Албатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз», — деди президент.
Изоҳ (0)