• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазири жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовда 100 баллик натижалар қайд этилди

    DTМ 27 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавобларини эълон қилди.

    Вазирлик ахборот хизмати ушбу тестлардан 100 фоизлик натижани қайд этган устозлар билан яқинроқ танишиш мақсадида суҳбат уюштирди. 

    14 йилдан бери ўқувчиларга билим бераётган Дилбархон Ғуломова ўқувчилик давриданоқ Республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Миллий университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

    У 2018 йил “Йил ўқитувчиси” республика кўрик танловининг 3-ўрин соҳиби бўлган. 2021 йил “Эл-юрт умиди” жамғармаси нинг стипендиати сифатида Санкт- Петербургнинг А.I.Герсен номидаги Педагогика университетида малака ошириб қайтган. 

    Дилбар Ғуломованинг ўқувчилари ҳам биология фанидан вилоят олимпиадаларида ғолибликли қўлга киритиб, Тиббиёт олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинмоқда. 

    “Вазир жамғармасига эълон бўлганидаёқ бу устама аниқ меники бўлишига ишонгандим ва насиб қилса кейинги босқичдан ҳам мувафаққиятли ўцам, ниятимга етаман. Устозларга ўз устиларида ишлашдан тинмасликларини, бу ўзининг ижобий самарасини беришини ишонч билан айта оламан”, — дейди у.

    Иккинчи қаҳрамон — Севара Матниёзова. У Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнларида муваффақиятли иштирок этиб, 100 баллик натижани қўлга киритган ўқитувчилардан. 

    Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

    Тупроққалъа туманидаги 8-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчисининг ютуғи мактаб жамоаси учун ҳам ҳақиқий хушхабар бўлди. Олий тоифали, билимли, тажрибали устоз бу натижага осонликча эришгани йўқ. Ўз устида тинимсиз ишлаб, изланган устоз меҳнатлари самарасини синов жараёнинг 1-босқичидаёқ намоён эта олди.

    “Халқ таълими вазири жамғармаси лауреати бўлиш учун бир неча кун ёки ой тайёргарлик кўриб эришиб бўлмайди. 100 баллик натижага йиллар давомида ўз устимда ишлашим, билимларимни мунтазам равишда янгилаб боришим орқали эришдим. Бу муваффақиятга эришишимда ҳар йили 5-11-синф дарсликларни қайта-қайта ўқиб- ўрганишим асосий сабаб бўлди. Ўрганиш жараёнида янгиларига киритилган мавзуларни диққат билан ўзлаштирдим. 

    Биринчи босқич синовларида айнан ўрганганларим асосида жавоб бердим. Тўғри аввалига, номзодлар белгиланган даражадан паст кўрсаткич қайд этса, кейинги босқичга ўта олмайди, деган хавотир ҳам йўқ эмасди. Лекин синовларда юқори натижани қўлга киритаман деган ишонч мени ҳеч ҳам тарк этмади ва билимларим билан юксак натижага эришдим!” — дейди Халқ таълими аълочиси Севара Матниёзова.

    Шунингдек, Тойлоқ туманидаги 57-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Акмал Мансуров 100 фоизлик натижани қайд этди. 

    Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

    Акмал Мансуров 2011 йилда Самарқанд Давлат университетининг математика факультетини, 2013 йил шу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. 

    У 2022 йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

    Педагогнинг 500 га яқин ўқувчилари олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинган. Ўқитувчининг таъкидлашича, у 2019 йилда қўлга киритган “Миллий сертификат” туфайли ойлик маошига 20 фоиз устама олиб келган. 

    “Ўзимга ишонардим. Вазир жамғармаси учун ташкил этилган имтиҳонларни шаффоф ташкил этганлигини учун ташкилотчиларга ташаккур! Бугун мамлакатимизда билимга, ақлий меҳнат билан шуғулланаётган фуқароларимизни  қўллаб-қувватланаётганлигидан хурсандман. Келажакда ўз устимда ишлаб, таълим сифатини оширишга ваъда бераман. Вазир жамғармасининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўцам 1000 доллар маош оламан”, — дейди у.

    27.12.2022, 21:28   Изоҳ (0)   4927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Давлат бюджети тақчил бўлса-да, ижтимоий ёъналишларга маблағ ажратишга устувор аҳамият қаратилмоқда” — Сенат раиси 

    27.12.2022, 20:35

    Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистоннинг икки вилоятида янги электр узатиш тармоқларини қуради

    27.12.2022, 20:27

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича битим ратификацияси маъқулланди

    27.12.2022, 20:17

    Сиёсий тус бермаслик сиёсати тарафдори бўлган Ўзбекистон, қабул қилинган «йўл хариталари», 2024 йилда ҳамдўстликнинг маданий пойтахти мақомини оладиган Самарқанд.

    27.12.2022, 17:53

    Сирдарёда эркак ярим тунда дорихоначини калтаклади (видео)

    27.12.2022, 17:31

    Бош вазир ўринбосари ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ жараёнда хато-камчиликлар борлигини тан олди

    27.12.2022, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.