Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендер ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Туркиянинг Şa-ra Enerji Īnşaat, Ticaret ve Sanayi A.Ş. компанияси 31,89 млн доллар миқдоридаги таклиф этилган нарх билан узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Хитойнинг Xian Electric Engineering Co, Ltd компанияси 14,68 млн доллар миқдоридаги таклиф этилган нарх билан узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.
Маълумотларга кўра, ғолиб компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, 2022 йил 23 декабрь куни шартномалар имзоланган.
Лойиҳа Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган бўлиб, 2022—2024 йилларда амалга оширилиши белгиланган.
Лойиҳа Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг электр энергияси таъминоти ишончлилиги оширилишига, энерготизимнинг Тошкент қисмида магистрал электр тармоқлари юкламаларини камайишига ва уларнинг ўтказувчанлик қобилиятини келгусидаги талабларга мос ҳолда бўлишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)