Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 26 декабрь куни эркак дорихона сотувчисига куч ишлатди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат соат 02:39 да Гулистон шаҳар IIБга Сирдарё вилояти 102 хизмати берган хабарига кўра рўйхатга олиниб, IIБ ходимлари томонидан ҳолат иштирокчилари аниқланиб, қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Олиб борилган терговолди суриштирув ҳаракатларига кўра, фуқаро Д.Р. турмуш ўртоғи бетоблиги сабабли аёлларга керакли бўлган дорини дўстлари олдида сўрамаслик мақсадида сотувчи Й.Т.дан яқинроқ келишни талаб қилган. Бу вақтда ўзаро гап талашиб қолишган ва видеолавҳадаги ҳолат юз берган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарида айтилишича, процессуал ҳаракатлар якунига кўра айбдорларга қонуний чора кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланади.
Мавзуга доир: Фарғонадаги мактабда ўқувчининг яқинлари ўқитувчиларни калтаклади
Изоҳ (0)