Америкалик тадбиркор, Microsoft асосчиларидан бири, миллиардер Билл Гейтс қизи Женнифернинг квартирасини сотувга қўйди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Кўчмас мулк 1212 Фифтҳ Авенуэ манзилида жойлашган. Олигарх уч хоналик квартира учун 4,75 миллион доллар сўрамоқда, Гейт уйни траст орқали 5 миллион долларга сотиб олганди. Америкалик миллиардер қизи Стенфорд университетини тугатгандан сўнг яшаш жойига эга бўлиши учун янги уй харид қилган.
Сотувдаги 223 квадрат метрлик квартиранинг шифтлари ва катта деразалари Марказий паркга қараган. Женнифер кўчиб келганидан бери бу турар жойга бир нечта ўзгаришлар киритилган. Хусусан, меҳмонхона ва ошхона кенгайтирилган, бар пештахтаси ва вино совутгич қўшилган.
Ошхона Миэле ва Бертаззони жиҳозлари, махсус тайёрланган италян шкафлари билан жиҳозланган. Бино инфратузилмаси 24 соатлик хизмат кўрсатувчи менежер, фитнес маркази, аҳоли учун яшаш хонаси ва болалар майдонини ўз ичига олади.
2021 йил октябрда Женнифер мисрлик чавандоз Ниэл Нассарга турмушга чиққан, эр-хотин ҳозирда биринчи фарзандини кутмоқда.
Изоҳ (0)