Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг 43 та самолёти сўнгги 24 соат ичида Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълумот Тайван Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган. Бу ҳодиса Хитой орол давлати уларнинг давлат-маъмурий таркибига тегишлилиги ҳақидаги баёнотлари фонида содир бўлмоқда. Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой 25 декабрда Тайван атрофидаги денгиз ва ҳаво ҳудудида «зарба машқлари» ўтказди. Бу АҚШ ва Тайваннинг провокацияларига жавоб экани таъкидланади.
Хитойнинг суверенитет даъвосини қатъиян рад этган Тайван, машғулотлар Пекин минтақа тинчлигини бузаётгани ва Тайван халқини қўрқитишга уринаётганини билдирди.
Тайван Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган харитага кўра, орол давлати яқинида Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг еттита кемаси ҳам топилган. Тайван Хитой самолётларини огоҳлантириш учун номаълум жанговар самолётларни ҳавога кўтарган.
Сўнгги йилларда Хитой ўзини ўзи бошқарадиган оролга Пекин ҳукмронлигини тан олиш учун босимни кучайтирди. Тайван ҳукумати тинчликни хоҳлашини, аммо ҳужумга учраса, ўзини ҳимоя қилишини таъкидламоқда.
23-декбар куни Хитойнинг 39 та самолёти Тайваннинг ҳаво мудофаа зонасига кирганди. Шунингдек, орол яқинида Хитой флотининг учта ҳарбий кемаси қайд этилган. Тайван ҳаво мудофаа тизимлари Хитой самолётларининг ҳаракатини кузатган. Тайван қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.
Изоҳ (0)