• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёни ўзгартириб юборган Кюрилар, 235 минг инсон ўлимига сабаб бўлган ҳалокатли цунами ва Петербургда декабристлар исёни. Кун хронологиясида 26 декабрь

    26 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан радийни кашф қилган Мария ва Пьер Кюрилар, 235 минг инсон ўлимига сабаб бўлган цунами ҳамда Петербургда декабристлар қўзғолонига оид фактлар ўрин олган.

    Дунёни ўзгартириб юборган Кюрилар

    1898 йил 26 декабрь куни Мария ва Пьер Кюрилар янги радиоактив элемент кашф этилгани тўғрисида ҳисобот берган эди. Радий номини олган кимёвий элемент руда ва ўткир кимёвий ҳидга эга омборхонада пайдо бўлганди.

    Фото: Global Look Press

    Опа-сингиллар келишуви

    1867 йил 7 ноябрь куни Варшавадаги ўқитувчи Владислав Склодовский оиласида қизча дунёга келган ва унга Мария деб исм қўйилган. Оила жуда қашшоқ кун кечирган, она силдан азият чеккан, ота эса бир вақтнинг ўзида унинг ҳаёти ва болаларни тарбиялаш билан шуғулланган.

    Бундай оғир ҳаёт катта истиқболларни ваъда қилмаган, аммо синфда энг аълога ўқиган Мария олима бўлишни орзу қилган. Бу вақтда ҳатто бадавлат оилаларнинг қиз фарзандлари ҳам илм-фанга яқинлаштирилмаган, бу фақатгина эркаклар иши деб қаралган.

    Аммо илм-фан ҳақида орзу қилишдан олдин олий таълимда ўқиш керак эди, бунга эса оиланинг маблағи йўқ бўлган. Шунда опа-сингил Склодовскаялар — Мария ва Бронислава ўзаро битим тузади. Унга кўра, қизлардан бири ўқиган вақтда иккинчиси ишлаб иккаласини ҳам таъминлаши керак эди. Шундан кейин иккинчи қиз ўқишни давом эттириши лозим бўлган.

    Бронислава Париждаги тиббиёт институтига ўқишга кирган, Мария эса бадавлат оилаларда тарбиячи бўлиб ишга жойлашади. 1891 йилда Бронислава дипломли шифокорга айланган ва ўз ваъдасида турган — 24 ёшли Мария Сорбоннага йўл олган.

    Илм-фан ва Пьер

    Ишлаб топган пули қашшоқлар даҳасидаги кичик кулбада яшаш ва овқатланиш учун зўрға етарди. Аммо Мария бутунлай ўқишга шўнғиб кетгани сабаб бахтли эди. У бирданига иккита диплом олган — ҳам физика, ҳам математика бўйича.

    1894 йилда танишлариникига меҳмонга борган Мария Шаҳар саноат физикаси ва кимё мактаби лаборатория мудири Пьер Кюрини учратган. Мария ўзининг ақлий салоҳияти билан йигитни ўзига ром этади. Пьер Мариянинг режаларидан ҳайратга тушади. У ёшлигидан умрини илм-фанга бағишлашга, оилавий ришталарни ўрнатмасликка, олий маълумот олгач Польшада ишлашни давом эттиришга қарор қилганди.

    Фото: Global Look Press

    Мариянинг дўстлари ва яқинлари уни фикридан қайтаришга уринган — бу вақтда Польшада илмий фаолият учун шароит бўлмаган, Пьер ҳам оддий эркак эмас, балки олима аёл учун идеал жуфт эди. Охир-оқибат улар 1895 йил 26 июлда оила қуришга қарор қилади.

    Сирли «нурлар»

    Мария турмуш ўртоғи учун овқат тайёрлашни ўрганади, 1897 йил кузида эса қиз фарзандни дунёга келтиради. Аммо у уй бекаси бўлиб қолиш ниятида эмасди, Пьер ҳам рафиқасининг ҳаракатлари ва илмий соҳадаги фаоллигини қўллаб-қувватлаган.

    Қизи туғилгунга қадар Мария 1896 йилда магистрлик диссертацияси учун мавзу танлаб бўлганди. Уни франциялик физик Антуан Анри Беккерел кашф этган табиий радиофаоллик тадқиқотлари қизиқтирарди.

    Беккерел уран тузини қора қоғозга зич ўралган фотопластинкага жойлаштирган ва бир неча соат қуёш нурида қолдирган. У нурланиш қоғоздан ўтиб, фотопластинкада таъсир кўрсатганини аниқлаган. Бу уран тузи рентген нурларини ўтказишини кўрсатарди. Беккерел ташқи манба таъсирисиз радиацияни амалга оширувчи янги кўринишни кузатган. Сирли нурланиш «Беккерел нурлари» деб атала бошланган.

    «Беккерел нурлари»ни тадқиқ этиш мавзусини олган Мария уни бошқа бирикмалар орқали ўтказиб кўришга қизиққан. Аёл урандан ташқари торий ва унинг бошқа бирикмалари ҳам шундай нур таратишини аниқлаган. Мария мазкур ҳолатни ифодалаш учун «радиоактивлик» тушунчасини муомалага киритган.

    Фото: Global Look Press

    Қизини дунёга келтириб, тадқиқотларга қайтган Мария Чехиядаги уран қазиб олинган кондаги радиоактивлик тўрт баробар юқорилигидан хабар топади. Шу билан бирга, таҳлиллар у ерда торий йўқлигини кўрсатган. Ўшанда Мария қатрон аралашмасида радиоактивлиги урандан минг баробар кучли номаълум элемент зарралари бор деган хулосага келади.

    1898 йил мартда Пьер Кюри ўзининг тадқиқотини тўхтатиб, бутун эътиборини Марияга қаратади, у аёлининг инқилобий янгилик ёқасида турганини тушуниб етганди. 1898 йил 26 декабрь куни Мария ва Пьер Кюри Франция академиясига янги икки элемент — радий ва полонийни кашф этишгани тўғрисида ҳисобот беради.

    Кашфиёт назарий эди ва уни тасдиқлаш учун элементлар тажриба орқали қўлга киритилиши керак бўлган. Ҳисоб-китоблар элементларни олиш учун тонналар рудаларни қайта ишлаш кераклигини кўрсатади. Бунинг учун маблағ йўқлиги боис улар қайта ишлаш жойи сифатида эски омборхонани танлайди, кимёвий реакциялар улкан қозонларда амалга оширилган.

    Тўрт йил давомида эр-хотин мунтазам куйиш жароҳатларини олиб ишлаган. Кимёгар олимлар учун бу оддий ҳолга айланган. Кейинроқ эса ушбу куйишларнинг радиоактивликка алоқаси борлиги маълум бўлади.

    Мария қизлари Эва ва Ирен билан, 1908 йил

    Мария қизлари Эва ва Ирен билан, 1908 йил
    Фото: Global Look Press

    1902 йил сентябрда Кюрилар бир неча тонна уран қатрони аралашмасидан бир граммнинг ўндан бир қисми улушида хлорид радий ажратиб олишга муваффақ бўлишганини эълон қилган. Полонийни ажратиб олишни эса уддалай олишмаган, чунки у радийнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган элемент эди.

    1903 йилда Мария Склодовская-Кюри Соробоннада диссертациясини ёқлаган. Илмий даражани топширишда ушбу докторлик диссертацияси фаннинг энг катта ютуғи экани эътироф этилган. Шу йилда физика бўйича Нобель мукофоти Беккерел ва эр-хотин Кюриларга топширилган. Мария Кюри илм-фандаги энг муҳим мукофотни қўлга киритган биринчи аёлга айланган.

    235 минг инсон умрига зомин бўлган цунами

    2004 йил 26 декабрь куни Ҳинд океанидаги Суматра оролида сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли зилзила рўй берганди. 9 магнитудали силкинишлар ер қобиғининг улкан қисмларини ҳаракатга келтирган, натижада 1200 метр узунликдаги ёриқ пайдо бўлган.

    Фото: AFP

    Тектоник плиталарнинг силжиши улкан миқдорда энергияли сувнинг — Хиросимага ташланган 23 мингта ядровий зарядларга тенг ҳаракатига олиб келган. Ҳосил бўлган тўлқин соатига 1000 километр тезликда Ҳинд океанидан барча йўналишлар бўйлаб тарқалган. Табиий офат оқибатида 13 та давлатга зарар этган, 235 мингдан ортиқ инсон вафот этган ёки бедарак йўқолган.

    Бир неча соат давомида цунами 13 та давлат қирғоқларига етиб борган — Ғарбий Африкадан Таиландга қадар. Кўплаб жойларда тўлқин қуруқликнинг 2 километрига қадар кириб борган, айримларида — 4 километргача. Зилзила ва цунами орасидаги вақт 50 дақиқадан бир неча соатгача бўлган муддатни ташкил этганига қарамай, кўплаб туристлар ва маҳаллий аҳоли учун қотил тўлқинлар кутилмаган ҳодиса эди. Жабр кўрган давлатларнинг деярли ҳеч бирида цунамидан огоҳлантирувчи тизимлар бўлмаган.

    Фото: AFP

    Энг кучли зарба зилзила эпимарказига яқин бўлган Индонезиянинг Банда-Ачех шаҳрига келиб тушган. Уни баландлиги 10 метр келадиган тўлқинлар том маънода ер юзидан ювиб ташлаган. Ушбу фожиавий кунда Индонезияда жами 160 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганди.

    Шундан кейин тўлқинлар Таиландга ёпирилган. Одамлар табиий офат яқинлашиб келаётгани ҳақида огоҳлантирилмаган ва пляжларда ҳеч нарса бўлмагандек ҳордиқ чиқаришни давом этган. Океан кутилмаганда саёзлашиб қолганида ҳам (айрим жойларда 100 метргача) туристларнинг ҳаммаси ҳам кетмаган. Аксинча, кўпчилик қум устида қолган денгиз жонзотлари ва балиқларни кўриш учун қирғоққа чиққан. Сувнинг чекинишини кўпчилик ёқимли сюприз деб қабул қилган — улар океандан ҳалокатли куч келаётганини билмас эди.

    Фото: AFP

    Кўплаб одамлар қирғоқда қолган ва хавфга қарамай, яқинлашиб келаётган цунамини суратга олишда давом этган. Айрим туристлар меҳмонхоналарнинг юқори қаватларидан пана жой топишга муваффақ бўлган. У ердан яқинлашиб келаётган улкан тўлқин қаршидаги барча нарсани ювиб кетаётганини кўриш мумкин эди.

    Шундан сўнг, табиий офат Мальдивда кузатилган. Цунами сабаб республиканинг кўплаб ороллари сув остида қолган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, пойтахтдаги Мале аэропорти бир неча кун давомида рейсларни қабул қилмаган.

    Фото: AFP

    Ши-Ланка жануби-ғарбий соҳилларида баландлиги 9 метрли тўлқин Самудра Деви йўловчи поездига урилиши оқибатида 1,7 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Ушбу фожиа темир йўл ҳалокатлари орасидаги энг йириги ҳисобланади.

    Ҳинд океанидаги зилзила ва цунами оқибатида умимий ҳисобда 235 минг одам ҳалок бўлган, ўн минглаб инсон бедарак йўқолган, миллиондан ортиқ фуқаро бошпанасиз қолган. Ҳалокат зонасида ишлаган хайрия ташкилотларининг маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ҳар учинчи инсон — ёш бола бўлган. Бундан ташқари, цунами 9 мингдан ортиқ хорижлик туристлар умрига зомин бўлган, уларнинг аксарияти — Европадан келган сайёҳлар эди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Петербургда декабристлар қўзғалони

    1825 йил 26 декабрь куни Петербургдаги Сенат майдонида декабристлар қўзғалони юз берган. Исён қаттиққўллик билан бостирилган ва мазкур воқеа рус ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос из қолдирганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фарзанди бўлмаган Александр I нинг вафотидан кеин тахтга унинг укаси Константин Павлович ўтириши керак эди. Аммо у «отаси каби ўзини ҳам бўғиб ўлдиришларидан қўрқиб» тахтга ўтириш ҳуқуқидан воз кечади, шу сабабли тахт вориси сифати Павел I ва Мария Федорованинг учинчи ўғли Николай эълон қилинган. Бу ҳақда Александр I ўзининг 1823 йил 16 августдаги махфий манифестида кўрсатиб ўтган.

    Манифест мазмунидан охирги дақиқаларга қадар Николай Павлович ҳам билмагани инобатга олинса, императорнинг ўлиминдан кейин қасамёдни Константин қабул қилган. Шу заҳоти янги ҳукмдор тасвирини тангаларга босиб чиқариш бошланган.

    «Содиқ фуқаро сифатида, албатта, ҳукмдор ўлимидан қайғуга тушишим керак; аммо шоир сифатида тахтга Константин I келганидан хурсандман. Унда романтизм жуда кўп; ёшлигида Суворов билан юришлари, немис Барклей билан душманлиги Генрих V ни ёдга солиди. Шу билан бирга, у ақлли, ақлли инсонлар билан эса барибир яхши; ундан кўплаб ижобий нарсаларга умид қиламан», — деб ёзганди Александр Пушкин.

    Аммо Константин Павлович империяни бошқариш ниятида эмаслигини эълон қилган. Бир неча кундан кейин Михаил Сперанский манифест тайёрлаган ва унга кўра Николай давлат раҳбарига айланган. Бўлажак император ўзининг тахтга ўтиришини эълон қилган, қасамёд эса 26 декабрга белгиланган.

    Шу куни Константиннинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида Петербургда декабристлар қўзғалони бошланган — давлат тўнтаришига уриниш. Исёнчилар Николай Павловичнинг қасамёд қилишига йўл қўймаслик учун қўшинлар ва Сенатга халақит беришни ситаган. Декабристларнинг режаларидан конституцион монархия ёки республикани ўрнатиш ҳамда крепостнойлик ҳуқуқини бекор қилиш ўрин олган. Радикал ниятдаги айрим декабристлар Николай ва валиаҳд Алсександрни ўлдириш таклифини илгари сурган.

    Соат 11:00 да исёнчилар Сенат майдонига тўпланган, бироқ қўзғалондан хабардор Николай Павлович қасамёд қилиб улгурган ва қонуний давлат раҳбарига айланган эди. Фитначиларнинг режалари барбод бўлган. Декабристлар нима қилишни билмаган, қўшинлар эса майдонда қолган.

    Декабристлар Пёрт Каховскийга — Шимолий махфий жамият аъзосига Николайни ўлдиришни топширади. У Сенат майдонида исённи тўхтатишни сўраб чиққан генерал-губернатор Милорадович ҳамда полковник Стюрлерни ўлдирган, аммо янги императорга суиқасд қилишдан бош тортган.

    Тез орада исёнчиларни ҳукумат қўшинлари қуршаб қолган ва отишма бошланган. Декабрист Михаил Бестужев музлаган Невага аскарларни тўплаб, уларни Петропавловск қалъасига олиб боришни режалаштирган, аммо ҳукумат армияси исёнчиларни тўплардан ўққа тутган. Тўплар музни ёриб юбориб, исённинг кўплаб иштирокчилари Невага чўкиб кетган.

    Шундан сўнг исёнчилар қочишга тушган. Тарихчиларга кўра, қўзғалон вақтида 1,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган. Бошқа бир манбаларга кўра, ҳукумат қўшинларига исёнчиларни ўлдирмаслик, шунчаки уларни Сенат майдонида қувиб юбориш топширилган ва қурбонлар сони 100 кишидан ошмаган.

    Николай I

    Николай I
    Фото: Culture

    Исёндан бир неча кун ўтиб Жамиятдаги зарарли кимсаларни топиш бўйича комиссия — декабристлар исёнини тергов қилиш органи тузилган. «Инкивизиторлар суди» дея таърифланган комиссия 579 кишини терговга жалб қилган.

    Қишки саройда бўлиб ўтган судда Николай I нинг ўзи терговчи сифати иштирок этган. Император беш нафар декабристга ўлим жазосини берган, исённинг 120 нафар иштирокчиси эса Сибирга сургун қилинган. Қизиқ жиҳати, судда айбланувчиларнинг ўзи иштирок этмаган, улар фақат ҳукм ўқилган вақтда чақирилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Истеъфога чиқишни эълон қилган Горбачёв, Чарли Чаплин тобутининг ўғирланиши ва Афғонистонда ҳалокатга учраган совет қўшинлари. Кун хронологиясида 25 декабрь

    26.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   52741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сербия—Косово чегарасидаги НАТО патрули яқинида отишма содир этилди

    26.12.2022, 08:42

    Олимлар Миср фиръавни Рамзес II нинг юзини қайта тиклади (видео)

    25.12.2022, 23:40

    Олимлар Хитойда коронавируснинг янги тўлқинига сабаб бўлган штаммларни аниқлади

    25.12.2022, 23:01

    Хитойда уч ҳафтада 250 млн киши коронавирусга чалинди. Ҳукумат COVID-19 статистикасини эълон қилишни тўхтатди

    25.12.2022, 22:50

    Мальдив ороллари собиқ президенти коррупция ортидан 11 йилга қамалиши мумкин

    25.12.2022, 22:26

    Зеленский офисининг раҳбари Киев Қримни 2023 йилда қайтариб олмоқчилигини маълум қилди

    25.12.2022, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда олча мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.