Олимлар Миср фиръавнларидан бири Рамзес II нинг юзини реконструкция қилди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.
Миср ҳукмдорининг ўлимидан 3 200 йил ўтиб унинг юз хусусиятлари қайта тикланди. Бунинг учун Миср ва Англиядан келган мутахассислар бош суягини компьютер томографиясидан ўтказди ва 3D моделини яратди. Фиръавннинг ташқи қиёфаси технология ёрдамида «ёшартирилди».
Бош суягининг 3D моделини яратган Қоҳира университетидан Саҳар Салимнинг айтишича, моделлаш натижада «келишган» ҳукмдор пайдо бўлган. Фиръавн Рамзес II буюк жангчи бўлиб, Мисрда 66 йил ҳукмронлик қилган.
Олимлар учун энг қийини ҳукмдорнинг сочи, кўзи ва терисининг рангини аниқлаш бўлган. Улар индивидуал хусусиятлар, масалан, юздаги ажинлар ҳақида маълумотга эга эмасди. Фиръавннинг аниқ портретига имкон қадар яқинроқ бўлиш учун мутахассислар Саҳрои Кабирдаги ҳамкасбларига тегишли сўров юбориб, фиръавн ҳақидаги сақланиб қолган ёзма матнларни ўрганган.
Изоҳ (0)