Австрия ғарбидаги Лех Сюрс тоғ-чанғи курортида ўнга яқин одам қор кўчкиси остида қолди, деб хабар бермоқда Kronen Zeitung.
Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони номаълум, дея таъкидлайди газета. Бир нафар ярадор қутқарилгани ҳақида хабар берилган.
Қутқарув операциясига 100 киши, шунингдек, бир нечта вертолётлар жалб қилинган. Кейинроқ Kronen Zeitung нашрининг аниқлик киритишича, саккиз киши қутқарилган. Улардан икки нафари жабрланган, яна олти нафари қор кўчкиси остига тушмагани ва жароҳатлар олмагани аниқланди. Қолган икки чанғичининг тақдири номаълум.
Мамлакат ғарбида жойлашган яна бир тоғ-чанғи курорти – Зёлденга ҳам кўчки ёғилди. Kronen Zeitung ёзишича, дастлаб ҳодиса вақтида бир киши жароҳатланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган, аммо қутқарув операцияси давомида ҳеч ким топилмаган, қидирув тўхтатилган.
Аввал Австриянинг Шписс шаҳри яқинида қор кўчиши оқибатида беш киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)