• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Перуда самолёт ҳалокатидан кейин омон қолган ягона қиз, Ку-клукс-кланнинг ташкил этилиши ва Парижга учаётган самолётни эгаллаган террорчилар. Кун хронологиясида 24 декабрь

    24 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Перу жунглиларида омон қолган ягона қиз, Ку-клукс-клан ташкилотининг тузилиши ҳамда террорчилар томонидан Парижга учаётган самолётнинг эгалланишига оид фактлар ўрин олган.

    Жунглига қулаган самолётда омон қолган ягона қиз

    1971 йил 24 декабрь куни Перу жунглиларида кучли ёғингарчиликка дуч келган Lockheed Л-188 Electra самолёти ҳалокатга учраган. Авиаҳалокат оқибатида 91 киши ҳалок бўлган, аммо воқеа биргина омон қолган йўловчи — 17 ёшли Жулиана Кёпке сабаб машҳурликка эришган. У 11 кун давомида ёлғиз жунглида ҳаракатланиб, одамлар олдига чиқиб келганди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Бундан 51 йил олдин Рождество арафаси Лимадан Пукалпага учаётган авиалайнер ҳалокатга учраган эди. Кучли ёғингарчилик вақтида бошқа учувчилар парвозларни бекор қилган бир пайтда мазкур самолёт ҳавога кўтарилган ва тарихга яшин уриши оқибатида қулаган энг йирик авиация ҳалокати сифатида кирган. Аммо мазкур воқеанинг ўзига хослиги шундаки, жунгли ўрмонларига қулаган бортда 14 йўловчи омон қолган. Улар кейинроқ ёрдам етиб келишини кута олмай, азобли ўлим топган.

    Фожиа 85 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзосининг умрига зомин бўлган, фақат 17 ёшли бир қиз омон қолган ва қатор жароҳатлари билан чакалакзорлардан чиқиб борган. Жулиана Маргарет Кёпке воқеаси бутун дунёда барчани ҳайратга солган — унинг нафақат омади келган, балки яшашга бўлган иродаси, ёш бўлишига қарамай бир неча кунлик кураши барчага ўрнак бўлгулик эди.

    Жулиана 1954 йилда Лимада бутун дунёга машҳур зоолог Ганс-Вилгелм Кёпке ва таниқли орнитолог Мария Кёпке оиласида туғилган — унинг аждодлари поляк аристократларига бориб тақалади. 1950 йиллар бошида Жулиананинг ота-онаси Германиядан Жанубий Америкага кўчиб ўтиб, ёввойи табиатни ўрганишни бошлаган. Ўсмир Жулиана Перудаги ўрта мактабда ўқиган, отаси ва онаси эса Amazonия юрагидаги тадқиқот ишлари билан банд эди. Қизнинг ўзи ҳам бир неча бор чакалакзорларга келган ва у ерда ўрганган омон қолиш кўникмалари кейинчалик унинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Ҳалокатга учраган самолётга Жулиана ҳамда унинг онаси ўрта мактабни тамомлагани тўғрисидаги диплом топшириш маросимидан бир неча соат ўтиб ўтирган. Улар ушбу воқеани ва Рождествони биостанцияда қолган отаси билан нишонлашни истаган. Шу боис ёмғирли ҳавода ҳам учишга қарор қилган — уларга ўзлари танлаган авиакомпаниянинг фаолияти яхши эмаслиги айтилган эди.

    Самолёт ҳавога кўтарилиши билан турбулентликка тушган, аммо экипаж парвозни давом эттирган. Анд ҳудудида улар ёмғирга дуч келган, иллюминаторлардан ташқарига қараган йўловчилар яшинларни яқиндан кўриши мумкин эди. Соат 12:36 да 6400 метр баландликда шундай яшинлардан бири самолётга урилади. Тез орада Жулиана чап томондаги двигатель ёнаётганини кўрган.

    «Ўн дақиқалардан кейин чап двигателда кучли чақнашни кўрдим. Онам жуда хотиржамлик билан ‘ҳаммаси тугади’, деди. Бу унинг оғзидан эшитган охирги сўзларим эди», — эслайди қиз.

    Ҳодиса сабаб самолёт чап қаноти фюзеляждан ажралиб тушган. Яшин қанот маҳкамланишига путур етказган деб ҳисобланади ва тез орада ёнғин юзага келган. Авиалайнер ерга қулашни бошлаган, 3000 метр баландликда эса у парчаланган. Босимнинг кескин ўзгариши туфайли Жулиана ҳушини йўқотган ва ҳалокатнинг эртаси куни ерда уйғонган.

    Самолёт Пукалпадан 20 дақиқалик парвоз узоқлигида қулаган эди, аммо ёмғир оловни ўчириб қўйган, дарахт шох-шаббалари эса самолёт қолдиқларини тўсгани боис уни ҳаводан туриб топиш имконсиз эди.

    Қиз ўзига келганида уч ўринли ўриндиқ остида эканини кўрган. Унинг ўмров суяги синган, ўнг кўзига шикаст етган, мияси чайқалган, қўли жароҳат олган ва танасида кўплаб кесилишлар бор эди. Жулиана бир қанча вақт ҳаракатлана олмаган, тез-тез ҳушидан кетиб қолган. Ёнида онаси ва бошқа омон қолганларни топа олмаган қиз қутқарувчиларни кутмасдан мустақил тирик қолиш йўлларини қидирган. Уч кун давомида у чакалакзорда айланган, тўртинчи куни самолётнинг йирик бўлаклари ва ҳалок бўлган йўловчиларга дуч келган.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Конфет ва пирог билан овқатланиб кун кўрган қиз ўзи дуч келган ирмоқ бўйлаб пастга юришни бошлаган, бу юқорига қараб юришдан анча осон эди. Аммо унинг қаршисидан ёввойи ҳайвонлар, сувдан илонлар чиқиб турган. Ҳашаротлар ва яралар сабаб у кечалари яхши ухлай олмаган, бунинг устига чап елкасидаги яра йиринглар, унда личинкалар пайдо бўлган. Ниҳоят ўнинчи куни Жулиана дарё бўйида қайиққа дуч келган. Унинг олдида турган бензин билан ярасини қайта ишлаган, кейин ухлаб қолган ва қайиқ эгалари келгандагина уйғонган — булар Пуэрто-Онка қишлоғи аҳолиси эди. Улар қизга биринчи ёрдамни кўрсатган ва эртаси куни шифохонага етказишган. Бир неча кундан кейин Жулиана отасининг олдига Пукалпага юборилган.

    Орадан икки кун ўтгач ҳалокат жойи аниқланган, бироқ омон қолган бошқа барча йўловчилар вафот этганди. Кейинроқ аниқланишича, ҳалокатдан кейин омон қолганлар орасида қизнинг онаси ҳам бўлган, аммо олган жароҳатлари унинг тирик қолишига ҳеч қандай имкон бермасди. Аёлнинг жасади 1972 йил 12 январда топилган.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Ку-клукс-клан ташкилотининг тузилиши

    1861—1865 йилларда АҚШдаги фуқаролик урушидаги мағлубиятдан кейин бир нечта конфедерация фахрийлари томонидан 24 декабрь куни Ку-клукс-клан номли ирқчилар террорчилик ташкилоти тузилган. Бу орқали улар қора танлилар ҳаракатига ва прогрессиве ташкилотларга қарши курашишни мақсад қилганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Теннеси штатида жойлашган Пюласки шаҳарчасида олти нафар собиқ офицер тўпланган: Калвин Жонс, Жеймс Р.Кроу, Жон Д.Кеннеди, Жон С.Лестер, Ричард Рид ва Франк О.Маккорд. Улар «йўқотилган адолат»ни ҳимоя қилиш учу махфий ташкилот тузишга қарор қилади. Жамият ва ўтмишдаги махфий жамиятларнинг анъаналари ўртасидаги боғлиқликни билдириб турувчи ташкилот учун махсус ном топиш муҳим эди. Артур Конан Дойл ҳикояларидан кўпчилик «ку-клукс-клан» сўзи милтиқ затворидан чиққан товушдан олинган деб ҳисоблайди. Аслида ушбу сўзнинг асоси грекча «куклос» — «доира»дан олинган.

    Расмиятчилик тугагач, офицерлар тунда отда пойга уюштириб, ташкилот тузилганини нишонлашга ўтган. Бу ноодатий ва узоқ вақтгача ёдда қолган воқеага айланган, отдаги офицерлар худди арвоҳлар каби оқ кийиб олганди. Шу орқали ташкилотнинг расмий кийими — оқ чойшаб ва кўз учун тешиклар очилган оқ қоплар пайдо бўлган.

    Ташкилот аъзолари ўзларини тинч тутгани ва ёмон иш қилмаганига қарамай, уларга дуч келганлар қаттиқ қўрқувга тушган. Айниқса, қора танли инсонлар бундан азият чеккан. Чунки улар жудаям ишонувчан бўлиб, қаршиларида ўлдирилган жанубликларнинг руҳлари пайдо бўлди, дея ҳисоблаган. Қора танлилар қўрқуви офицерларнинг кайфиятини кўтарган. Шу боис улар кейинги бир неча ҳафта давомида ҳар кеча шундай томошаларни кўрсатган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Тунги пойгалар ўзига яраша фойда келтирган ва тез орада мазкур ҳудудларда жиноятчилик даражаси сезиларли даражада камайиб кетган. Шунинг учун қуролни қўллашга ҳеч қандай зарурат йўқ эди. Ташкилот аъзолари қора танли жиноятчилар ўзларини кўрса кифоя деб ўйлаган. Аммо тез орада уларга қарата отилган ўқ бундай ишончни барбод қилган. Ку-клукс-клан аъзолари кейинги сафар кечки сайрга қурол билан чиқишга қарор қилади. Бу эса кичик шаҳарчани кечаси ҳақиқий жанг майдонига айлантириб юборган. Шундай қилиб, 1866 йилнинг бошида Кингстри шаҳридаги қамоқхонада бўлган 22 нафар қора танли тириклай ёқиб юборилган. Шу билан бирга, «арвоҳлар»дан бири жароҳат олган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ўша йилнинг баҳорига келиб ташкилот ҳақидаги гап-сўзлар барча жанубий штатларда тарқалиб улгурган. Халқ орасида уларнинг машҳурлиги ортиб борган. Кўплаб аристократлар ва қашшоқлар гуруҳларга бирлашиб, оқ чойшабларни кийган ҳолда «тартиб ўрнатишга» киришган. Тез орада уларнинг аксарияти Ку-клукс-клан атрофида тўпланган. Шунда ташкилотга раҳбар сайлаш муаммоси пайдо бўлган. Ташкилот аъзолари раҳбар сифатида генерал Роберт Лини кўришни истаган, аммо у соғлиғи яхши эмаслигини баҳона қилиб, рад жавобини берган. Генерал Натан Горрест эса ташкилот раҳбари бўлиш таклифини бажонидил қабул қилган.

    Ташкилот низомида кланнинг асосий вазифаси оқ танли аҳолини қўллаб-қувватлаш экани кўрсатилган. Асосий душман сифатида қора танлиларга ёрдам кўрсатаётган гўл одамлар ҳисобланган. Бундан ташқари, қора танлилар билан бир қаторда полициячилар, порахўр амалдорлар душман деб қаралган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Клан қўли билан ўлим топиш нафақат оддий фуқароларни, балки сиёсатчиларни ҳам кутиб турган. 1868 йилда Жоржияда штат губернаторлигига республикачи номзод ўлдирилган. Худди шу йили Алабамада Қонунчилик корпусининг икки аъзосига ҳужум қилинган. Бири отиб ташланган, иккинчиси эса омон қолган ва сиёсий фаолиятини тўхтатган. 1869 йилда клан аъзолари битта сенатор ва Қонунчилик корпуси аъзосини ўлдирган. Суиқасддан қўрққан флоридалик сиёсатчи Гиббс ўз уйида ҳақиқий қурол омбори ташкил этган ва ўзини қўриқчилар билан ўраб юрган.

    1920 йилга келиб ташкилот аъзолари сони 4 миллионга етади. Аммо уларнинг фаолияти нафақат қора танлиларга, балки муҳожирлар, коммунистлар, яҳудийлар ва ҳатто айрим католикларга қаршилик кўрсатишга қаратилганди. Бу худди фашизмнинг америкача варианти эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Клан фаолияти 1929—1933 йилларда юз берган молиявий инқирозлар даврида қаттиқ зарбага учраган. Аммо орден расман 1944 йилда тарқатиб юборилган. Орадан икки йил ўтиб, кланни қайта ташкил этишга уринишган, бироқ уч йилдан кейин ташкилот яна парчаланган. Шунга қарамай, 1960 йилда ҳам кланни қайта тузишга уринишлар бўлган. Ўшанда ташкилотнинг радикал аъзолари жинсий озчилик қатламига қарши курашган ва инсон ҳуқуқларининг бошқа ҳимоячиларини ўлдирган.

    Бугунги кунда Ку-клукс-клан «фуқаролик жамиятининг» фаол аъзосилигича қолмоқда. Ҳаракат аъзоларининг таъкидлашича, улар зўравонликка бошқа йўл қўймайди, фақатгина насронийлик ва ўз шаҳарларини жиноятчи ҳамда муҳожирлардан ҳимоялаш билан шуғулланади.

    Жазоирдан Парижга учаётган самолётнинг эгалланиши

    1994 йил 24 декабрь куни Жазоир аэропортида бортида 232 киши бўлган Air France авиакомпаниясига тегишли самолёт эгаллаб олинганди. Икки кундан кейин Марселда авиалайнер штурм билан озод этилган.

    Фото: Авиа.про

    Фото: Авиа.про

    Париждан Франциянинг собиқ мустамлакасигача бўлган рейсни 12 нафар экипаждан иборат Airbus А300 самолёти амалга оширган. Улар ноодатий қўнишни амалга ошириши керак эди, чунки бу вақт Жазоирда фуқаролик уруши давом этарди. Самолёт капитани Бернар Dellэмм тажрибали учувчи бўлиб, у Жазоирда узоқ ушланиб қолмаслиги лозим эди. Ҳаво кемасига ёнилғи қуйилиб, Францияга кетадиган йўловчилар миндирилиши керак бўлган.

    Йўловчиларни чиқариш якунланган вақтда бортга қуролланган шахслар бостириб кирган. Улар ўзларини полиция ходимлари сифатида таништирган ва ҳужжатлар қайта текширилишини билдирган. Рейснинг ушланиб қолиши ҳарбийларда шубҳа уйғотган. Улар самолётга бир нечта машинада Жазоир махсус кучларини юборган. Ҳаво кемасини эгаллаб олганлар ўзларини мусулмон экстремистлар деб таништирган. Шунингдек, улар қандай бўлмасин Жазоирни ислом давлатига айлантиришга тайёр эканликларини билдирган. Самолётнинг эгалланиши мазкур режанинг бир қисми эди.

    Экстемистлар кескин ҳаракат қилган ва самолётни портлатиб юборишга ҳам тайёр бўлган. Уларга 25 ёшли таниқли қотил бошчилик қиларди. Самолёт эгаллаб олингани тўғрисидаги хабар тезда тарқалган ва Жазоирга мухбирлар оқиб кела бошлаган. Франция бош вазири ўзининг Рождество таътилини тўхтатган. Бу халқаро даражада инқироз эди.

    Бу орада террорчилар экипажнинг формаларини тортиб олиб, уларни кийиб олган ва шу орқали снайперларни чалғитган. Шунингдек, улар самолётдаги барча аёлларга бошини ўрашни буюрган.

    Орадан икки соат ўтгач, террорчилар жазоирлик ҳарбийлар билан гаплашиш ниятларини маълум қилган. Улар Парижга учмоқчи эканини ва у ерда матбуот анжумани ўтказишларини билдирган. Аммо самолёт жойидан жилмаган, чунки унга йўловчилар тушадиган трап тиралган, полиция учиш йўлагини машиналар билан блоклаган эди. Босқинчилар учиш йўлагини зудлик билан очишни талаб қилган, лекин рад жавобини олган. Жазоирлик полициячиларнинг қарори қатъий эди: ҳеч қанақа ён босишлар йўқ.

    Террорчилар Жазоир ҳукуматига хабар беришни режа қилган. Йўловчиларнинг паспортларини кўздан кечириш вақтида улар жазоирлик полициячига дуч келган. Эркак самолётнинг очиқ эшиги олдига олиб келинган ва террорчилар унинг бошига ўқ узган. Бу орқали улар ўз ниятлари жиддий эканини кўрсатиб берган. Мамлакат полицияси яна ён босмаган. Шундан сўнг, террорчилар хорижлик фуқарони отишга қарор қилади. Бу сафар улар Вьетнамнинг Жазоирдаги элчихонасининг 48 ёшли ходимини ўлдириб, унинг жасадини самолётдан ирғитиб юборган.

    Кечга бориб узоқ музокаралардан кейин 63 киши озод этилган— аёллар ва болалар. Франция ҳукумати террорчиларни ўзларининг махсус кучлари йўқ қила олишига ишонган ва Жазоирдан самолётнинг Парижга учишига имкон беришни сўраган. Аммо рад жавобини олгач, махсус кучларни Жазоирга яқинроқ жойга — Мальорка оролига юборган.

    Жазоир ҳукумати ҳам ҳеч қандай чора кўрмай ўтирмаган. Улар террорчилар етакчисининг шахсига аниқлик киритган. Улар аэропортга унинг онасини олиб келиб, таъсир ўтказишга уринган. Бироқ жазоирликлар тактикаси террорчини янада ғазаблантирган. У француз йўловчисини чиқариб, отиб ташлаган. Шунингдек, босқинчилар ҳукумат қарор қабул қилмасликни давом этса, йўловчиларни ўлдиришни бошлашини айтган. Таҳдидлар ўз кучини кўрсатган ва Жазоир ҳукумати ён босишга мажбур бўлган. 39 соатлик музокаралардан кейин рейснинг парвозига рухсат берилган.

    Фото: Авиа.про

    Фото: Авиа.про

    Самолёт ҳавога кўтарилган вақтида муаммо юзага келган. Ҳаво кемасини электр энергияси билан таъминловчи унинг дум қисмидаги ускуна ишга тушиб кетган. У кунига 4 тонна ёнилғи сарфларди. Шу боис бакда қолган ёнилғи Парижга қадар етиб олишга етмасди, фақат Марселгача бориш мумкин эди.

    Самолёт Марселга қўнган ва француз махсус кучлари террорчиларни шу ерда қуролсизлантиришга қарор қилган. Террорчилар зудлик билан Парижга учишлари ва у ерда матбуот анжумани ўтазишларига имконият яратиб беришларини талаб қилган.

    Қоронғи тушиши билан бошланган штрумда Франция махсус хизмати ходимлари самолёт эшикларини очишга муваффақ бўлади. Уч гуруҳга бўлинган ҳарбийлар салонга киради ва отишма бошланади. Террорчилар самолётда пайдо бўлган ҳаммани ўққа тута бошлаган. Бир неча дақиқадан кейин иккинчи учувчи кабина ойнасидан сакраб қочган. У бетонга йиқилиб, оқсоқланганча хавфсиз жойга етиб олган. Вазиятдан фойдаланган снайперлар ва махсус кучлар кабинани эгаллаган. Бу вақтда самолётнинг дум қисми орқали йўловчилар эвакуация қилинган.

    Фото: Авиа.про

    Фото: Авиа.про

    Кабинада қолган охирги террорчи 20 дақиқага яқин қаршилик кўрсатган. Эътиборли жиҳати, у капитан ва борт муҳандисига зарар етказмаган. Охир-оқибат у ҳам ўлдирилган. Отишмада юзлаб ўқ отилган ва ўнлаб гранаталар портлатилган. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари эса омон қолган. Операция муваффақиятли якунланган эди.

    Фото: Авиа.про

    Фото: Авиа.про

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Анд тоғларидаги ҳалокат сабаб ўлган инсонлар гўштини еб, 73 кун жон сақлаган йўловчилар ва СССР собиқ ички ишлар вазири Бериянинг отилиши. Кун хронологиясида 23 декабрь

    24.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   52796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Байденни Украина ғалаба қозонишига ишонтирган, АҚШдагилар эса буни даргумон деб ҳисобламоқда

    24.12.2022, 09:26

    Хитойда бир кунда 37 млн киши коронавирусга чалинди — Bloomberg

    24.12.2022, 09:07

    Россияда ноқонуний қариялар уйи ёниб кетди, 20 киши ҳалок бўлди (видео)

    24.12.2022, 08:59

    «Вагнер» гуруҳи Украинадаги урушга 40 000 маҳбус юборгани маълум қилинди

    24.12.2022, 08:48

    «Сабримиз чексиз эмас» — Эрон Зеленскийни огоҳлантирди

    23.12.2022, 23:59

    «Дарё» кундалигида 23 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    23.12.2022, 23:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 24 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 23 май, 10:42

    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

    Реклама | 23 май, 10:30

    Ҳиндистонда 227 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учрашига сал қолди (видео)

    Дунё | 23 май, 10:24

    Ангренда 4 нафар ўқувчи битирув кечаси учун ўғрилик қилди

    Ўзбекистон | 23 май, 10:14

    “Реал” Модричга ўринбосар топди

    Спорт | 23 май, 09:55

    Қашқадарёда “жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси турли муддатларга қамалди 

    Ўзбекистон | 23 май, 09:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.