Хитойда декабрдан бери чорак миллиард одам ковид билан касалланган, бу мамлакат аҳолисининг 18 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Мазкур маълумот Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг ёпиқ йиғилишида тақдим этилди. Унда 20 декабрь куни бор-йўғи бир кунда 37 миллион киши коронавирус билан касаллангани келтириб ўтилган. Бунгача мустақил таҳлилчилар яқинда касалланишлар сонини тахминий миллион кишига баҳолаганди. Кунлик ўлим даражаси беш минг киши атрофида бўлган. Расмий равишда, Хитой ҳукумати декабрь ойи бошидан бери атиги касалланишнинг уч минг ҳолатни тасдиқлаган.
Уч йил давомида ковидга нисбатан нол бардошлик сиёсатига амал қилган Хитой ҳукумати 2022 йил охирида чекловларни кескин юмшатишга киришди. Бунинг сабаби, аҳолининг доимий блокировкалардан чарчагани сабабли мамлакатдаги норозилик намойишлари бўлди.
Дастлаб уларнинг иштирокчилари COVIDга қарши чекловларни тўхтатишни сўради, аммо кейин сиёсий талабларни илгари сура бошлади. Расмийларга кўра, Хитойда аҳолининг 90 фоиздан ортиғи тўлиқ эмланган, аммо асосий хавф гуруҳи бўлган қариялар орасида ярмидан камроғи вакцина олган. Шу билан бирга, мустақил экспертлар Хитойда қўлланилаётган вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа билан қарайди.
Изоҳ (0)