Андижонда икки МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 миллиард сўм зарар етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда «К.-Ё» электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, «А.-С.» ва «М.С.» МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улангани аниқланган.
Бунинг оқибатида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)