• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Муаммони айтяпмиз, раҳбарлар эшитиб, кўриб турса-да, жим». Тошкентда салкам 600 млн сўм иш ҳақини ололмаётган тадбиркор (видео)

    Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маъмурий биносини таъмирлашда қатнашган тадбиркор салкам 600 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақини ололмаётгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур воқеага муносабат билдирган департамент масъуллари буюртмага кўра, иш бажарувчиларга 8 миллиард 600 миллион сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилганини билдирганди.

    Тан олиш керак, ўша танқидий чиқишдан сўнг ҳаракат бошланганди. Аммо бу сафар ҳам алдашди. Тадбиркор қамоқдан чиқиб келди. Мен билан учрашиб, бир ой ичида барча пулларни беришини айтди. Сўнгра айтилган муддатда пулни беролмагач, яна муддат сўради. Бугунги кунга келиб эса, Янги йил байрамигача ҳаракат қилиб, имкониятим етганича қилиб бераман деган гапни айтяпти, — дейди пулини ололмаётганини айтган тадбиркор Жасур Намозов.

    Жасур Намозов.

    Жасур Намозов.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор пойтахтда, раҳбарлар кўз ўнгида шундай адолатсизлик бўлса-да, масъуллар бунга эътибор қаратмаётганини айтмоқда.

    Фуқаро сифатида муаммоларни айтяпмиз. Раҳбарлар бу муаммоларни эшитиб турса-да, кўраётган бўлса-да, жим турибди. Ёрдам бериш, ҳал этиш деган масала бўлмаяпти, — дейди мурожаатчи.

    Жасур Намозов энг аввало Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Дилшод исмли раҳбарига ишонганини, унинг топшириғига кўра таъмирлаш ишларини олиб борганини, аммо бугунги кунга келиб, пулини ололмай сарсон бўлаётганини айтмоқда.

    Энг аввало, департамент бошлиғи Дилшод акага ишонгандим. Дастлаб фирма орқали шартнома қилайлик деганимда Дилшод ака «Қаерда ишлаётганингни биляпсанми? Ўзим барча пулларингни олиб бераман», деганди. Мен айнан шу инсонга ишонгандим, — дейди муаммо билан юзлашаётган тадбиркор.

    Пулини ололмаётган ишчиларни ишга жалб қилган қурувчи Жасур Намозовнинг «Дарё» журналисти билан дастлабки суҳбатида у департамент биноси таъмирини бошлашдан аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов билан шахсан кўришганини билдирганди.

    Ишни бошлашдан аввал Рустам ака билан гаплашиб, департамент бошлиғи Дилшод аканинг олдига кирганмиз. Дилшод аканинг ўзи бу департамент биноси эканини, шу сабаб бошқаларга нисбатан арзонроқ қилиб, таъмирлаб беришимизни сўради. Бошқа усталар кв/метрини 18 доллардан қилаётган бўлса, мен Дилшод аканинг илтимосига кўра 16,5 долларга туширдим. Қолаверса, Дилшод ака агар фирма орқали пул тўланса, солиқлари билан кўпайиб кетишини айтиб, нақд пул беришини билдирди. Шу келишувга кўра, мен бу бинода 800 миллион сўмлик ишни бажардим. Салкам 40 кишини олиб келиб ишлатдим. Энди эса 600 миллион сўмга яқин пулимизни ололмай сарсонмиз. Менинг нафақат ишчилардан, қурилиш материаллари сотувчи танишларимдан ҳам қарзим бор. Аммо эндиликда Дилшод аканинг олдига олиб киришмаяпти. Атайлаб учраштиришмаяпти, — деганди у.

    Мазкур муаммо жамоатчиликка очиқлаганидан сўнг департамент ахборот хизмати «Дарё» интернет нашрига бино таъмири учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи инжиниринг компаниясига сўралган пул — 8 миллиард 600 миллион сўмлик пул тўлаб берилганини билдирганди. Ҳокимлик қошидаги инжиниринг компания раҳбарияти ҳам департаментдан олинган пуллар «Саддинисо Ҳабибулло» хусусий корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилганини айтди.

    Мазкур муаммо кўтарилгач, ҳал этилар деган умидда ҳамон кутяпмиз. Аммо Янги йил яқинлашдики, натижа бўлмаяпти. «Саддинисо Ҳабибулло» хусусий корхонаси раҳбари қамоқдан ҳам чиқди. Икки-уч марта ваъда бериб, пулни қайтариш учун муддат сўради. Аммо айтилган муддатда ҳам ваъдасини бажармаяпти. Биз бу ҳолат юзасидан масъуллардан натижа кутяпмиз. Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари кафолатланиши, ҳар ким меҳнати учун адолатли ҳақ олиши таъминланишидан умидвормиз, — дейди тадбиркор.
     

    Мавзуга доир: «Сал кам 600 млн сўм пулимизни беришмаяпти». Тошкентда амалдорларга хизмат қилувчи бино таъмирини амалга оширган қурувчилар ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда (видео)

     

    23.12.2022, 18:35   Изоҳ (0)   22056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

    23.12.2022, 18:25

    «Ўзбекистон бу муаммо борлигини тан олиб, уни бартараф этишга киришгани таълим даражасини ошириш нияти жиддий эканидан далолат». Қозоғистонлик депутат Саида Мирзиё...

    23.12.2022, 18:15

    Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазирини қабул қилди (фото)

    23.12.2022, 18:00

    Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди

    23.12.2022, 17:24

    «Ўзбекистон Афғонистон аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан миннатдормиз» — Балх вилояти губернатори

    23.12.2022, 17:04

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

    23.12.2022, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.