• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Никита Макаренко Самарқандда болалар ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сироплар юзасидан ЖССТ октябрь ойида огоҳлантириш бергани ҳақида ёзди

    Самарқандда «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилганди. Журналист Никита Макаренко ҳолат юзасидан фикр билдириб, октябрь ойида ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплардан болалар ўлими қайд этилганини эълон қилган бўлса-да, нега Ўзбекистонда бу жараёнга бефарқлик билан қаралгани ҳақида савол қолдирди.

    Самарқанд вилоятида 15 нафар бола Ҳиндистоннинг Quramax Medical компаниясининг «Док-1 Макс» сиропидан фойдаланиб, вафот этди.

    Лекин бизнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигимиз ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Ўзбекистон халқини огоҳлантиришни зарур деб билмади.

    Ваҳоланки, 5 октябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий баёнотида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплардан болалар ўлими ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. ЖССТ барча мамлакатларни бундай дориларни текширишга ва улардан фойдаланишни тўхтатишга чақирган. Нега Ўзбекистонда соҳага масъулларнинг ҳеч бири бу бўйича бонг урмади? — деб ёзган журналист.

    Ўз навбатида, ушбу мурожаат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Чиндан ҳам, октябрь ойи аввалида ЖССТ томонидан тиббий маҳсулотлар қалбакилаштирилгани ҳақида 6/2022-сонли огоҳлантириш эълон қилинганди. Унда Maiden Pharmaceuticals Limited (Харяна, Ҳиндистон) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 4 та препарат: Promethazine Oral Solution (прометазин, перорал эртимаси), Kofexmalin Baby Cough Syrup («Кофексмалин» йўталга қарши болалар сиропи), Makoff Baby Cough Syrup («Makoff» йўталга қарши болалар сиропи) ҳамда Magrip N Cold Syrup («Магрип Н» шамоллашга қарши сиропи) ҳақида сўз борганди.

    Огоҳлантириш эълон қилинган заҳоти агентлик ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК фармакологик назорат бўлими мутахассислари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари реестрини мазкур ишлаб чиқарувчи томонидан чиқарилган ҳар қандай турдаги дори воситалари борлиги жиҳатидан ўрганиб чиқди. Текширув препаратлар номи эмас, айнан ишлаб чиқарувчи компания номи асосида олиб борилди. Чунки мазкур дори воситаларининг Ўзбекистонга кириб келган номи ва қадоғи огоҳлантиришдагидан фарқ қилиши мумкин эди.

    Текширувлар натижасида ЖССТ огоҳлантиришида хабар қилинган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Maiden Pharmaceuticals Limited (Харяна, Ҳиндистон) компаниясининг бирор маҳсулоти айни дамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмагани маълум бўлди.

    Бошқача қилиб айтганда, «Эффект Макаренко» Telegram каналида сўз борган ЖССТ огоҳлантириши агентлик ходимлари томонидан ўз вақтида ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилган, — дейилади баёнотда.

    Таъкидланишича, агентлик ўз фаолиятини ЖССТ ҳамда фармацевтика соҳасига алоқадор бўлган халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорликда олиб боради. Фармакологик назорат бўлими ЖССТ хабарлари ҳамда АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Австралия ва ЕOИИ давлатлари тартибга солувчи органлари сайтларини мунтазам равишда ўрганиб боради. Хусусан, ЖССТнинг ҳар бир тавсиясига ўз вақтида тегишли муносабат билдирилади. Зарурат туғилганда, агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тартибга солувчи органлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ҳамда истеъмолчиларни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади.

    Шу билан бирга, агентлик томонидан тартибга солувчи органлар вакиллари, шифокорлар, фармацевт ва бошқа мутахассислар учун маҳаллий ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистонда рўйхатга олинган фармацевтика маҳсулотлари юзасидан семинар-тренинг ва консультациялар мунтазам ўтказиб келинади.

    Маълумот учун, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи охирги икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилгани, 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилганини маълум қилганди.

    23.12.2022, 19:22   Изоҳ (0)   25947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муаммони айтяпмиз, раҳбарлар эшитиб, кўриб турса-да, жим». Тошкентда салкам 600 млн сўм иш ҳақини ололмаётган тадбиркор (видео)

    23.12.2022, 18:35

    Ўзбекистонда 2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

    23.12.2022, 18:25

    «Ўзбекистон бу муаммо борлигини тан олиб, уни бартараф этишга киришгани таълим даражасини ошириш нияти жиддий эканидан далолат». Қозоғистонлик депутат Саида Мирзиё...

    23.12.2022, 18:15

    Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазирини қабул қилди (фото)

    23.12.2022, 18:00

    Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди

    23.12.2022, 17:24

    «Ўзбекистон Афғонистон аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан миннатдормиз» — Балх вилояти губернатори

    23.12.2022, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.