• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Швеция Эрдўғон сўраган журналистни Туркияга топширишдан бош тортди

    Швеция олий суди 19 декабрь куни Туркия ҳукуматининг журналист Булент Кенешни экстрадиция қилиш сўровини рад этди, унинг исм-шарифини Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан қўшма матбуот анжумани чоғида тилга олган эди.

    Булент Кенеш, 2022 йил 10 ноябрь

    Булент Кенеш, 2022 йил 10 ноябрь
    Фото: AFP

    Ушбу матбуот анжуманида икки мамлакат етакчилари, хусусан, Туркия Швеция  ва Финляндиянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмаслиги эвазига, Туркия ҳукумати томонидан терроризмда ёки 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этишда айбланаётган одамларни экстрадиция қилишни кўзда тутувчи меморандумни муҳокама қилган эди.

    «Швецияда террорчилик ташкилотининг бир аъзоси бор, унинг исмини айтаман: Булент Кенеш. Ушбу террорчининг Туркияга депортация қилиниши биз учун улкан аҳамиятга эга ва биз, албатта, Швеция бу масалада янада эҳтиёткорона ҳаракат қилишини хоҳлаймиз», — деган эди Эрдўғон.

    Швеция суди ўзининг рад жавобини шу билан изоҳладики, Кенеш ватанига қайтган тақдирда, сиёсий мақсадда таъқиб қилиниши мумкин. Бундан ташқари, суд журналист қочқин мақомига эга эканига эътибор қаратди, шунинг ўзи унинг экстрадиция қилинишини тақиқлаш учун асос бўла олади.

    Туркия ҳукуматининг сўровини рад этиш қарорини Швеция Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади. Идора таъкидлашича, айнан суд бундай масалалар бўйича қарор қабул қилувчи сўнгги инстанция ҳисобланади.

    Булент Кенеш EUObserver нашрига маълум қилишича, Швеция ҳукуматининг қарори у учун кутилмаган янгилик бўлмаган. «Мен Швециянинг қонун устуворлиги тизимига доим ишонганман. Швеция ўзининг НАТОга қўшилиши билан боғлиқ тарихий жараён пайтида ҳам… ўз демократик ва ҳуқуқий принципларига содиқ қолаётганини кўришдан хурсандман», — деди у журналистларга.

    Кенеш қўшимча қилишича, Эрдўғон унинг топширилишини шахсан талаб қилиши билан боғлиқ ҳолатни бемаъни деб ҳисоблашини қўшиб қўйди ва президент унинг касбий фаолияти туфайли гина сақлаётган бўлиши мумкинлигини айтди. «Мен на сиёсий, на зўравонлик жиноятларини амалга оширганман. Тўнатриш ташкилотчиси ҳам, террорчи ҳам эмасман. Шунчаки журналистман. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида журналистик фаолият билан шуғулланувчи оддий одамман», — деди Кенеш.

    The Guardian ёзишича, Туркия Швециядан жами 73 кишини экстрадиция қилишни сўрамоқда. Улардан камида биттасини Швеция ҳукумати аллақачон тутиб берган. Туркиянинг Anadolu агентлиги хабарига кўра, бу Анқара томонидан террорчилик ташкилоти деб ҳисобланувчи Курдистон ишчилар партияси фаолиятига алоқадорликда айбланиб, олти йил-у ўн ойга сиртдан ҳукм қилинган Маҳмуд Татдир. 2015 йилда у Швециядан сиёсий бошпана сўраган, бироқ унга рад жавоби берилганди.

    Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш учун қачон ариза берган?

    18 май куни Финляндия ва Швеция Украинадаги жанговар ҳаракатлар авж олган бир пайтда НАТОга қўшилиш учун ариза берган. Туркия Хельсинки ва Стокгольмни мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси билан ҳамкорликда айблаб, уларнинг альянсга қўшилишга бир муддат тўсқинлик қилди.

    Швеция ва Финляндия НАТО блокига қўшилиши учун альянсга аъзо бўлган 30 та мамлакатнинг барчаси тегишли битимни ратификация қилиши керак.

    Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини ратификация қилиш жараёни 5 июль куни бошланган. Уларнинг НАТОга қўшилишини альянснинг 30 та аъзосидан 28 таси ратификация қилди.

    Туркия нега қаршилик қилмоқда?

    Швеция узоқ вақтлар мобайнида нафақат Анқара, балки Вашингтон ва Брюссель томонидан террорчилик ташкилотлари деб тан олинган ҳаракатлар аъзоларига бошпана бериб келган. Россия Украинага бостириб киргач, вазият ўзгарди. Швеция НАТОга қўшилиш учун ариза берди, аммо Туркия бу жараёнга тўсқинлик қила бошлади.

    Туркиянинг асосий шартлари, хусусан, Курдистон ишчилар партияси аъзоларини ва 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинганларни Анқарага экстрадиция қилиш. Аввалроқ Туркия адлия вазири Бекир Боздаг Хельсинки ва Стокгольмни террорчиларни экстрадиция қилишдан бош тортишда айблаган эди. Унинг айтишича, Финляндия ва Швеция Туркия томони юборган экстрадиция рўйхатидан бирорта террорчини ҳалигача Анқарага топширгани йўқ.

    Ноябрь ўрталарида Швеция парламенти мамлакат конституциясига аксилтеррорчилик қонунчилигини кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Швеция асосий қонунига Туркия сабабли тузатишлар киритилди, у мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига ҳалигача тўсқинлик қилиб келаётган эди. Энди Швецияда Анқара террорчилик ташкилотлари деб ҳисоблайдиган курд ҳаракатлари (биринчи навбатда Курдистон ишчилар партияси) билан боғлиқ шахсларга нисбатан иш очиш осонроқ бўлади. Маъқулланган ўзгаришлар 2023 йил 1 январда кучга кириши керак.

    Мавзуга доир:

    • Швеция НАТОга қўшилиш учун курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди
    • Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламаяпти
    • Туркия Финляндия ва Швеция ҳали бирорта террорчини Анқарага топширмаганини маълум қилди

    21.12.2022, 14:44   Изоҳ (0)   6904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сербия президенти Туркиянинг Косовога «Bayraktar»лар етказиб бериш режасини қоралади

    21.12.2022, 14:34

    Оқ уй Украинага Америка аскарларининг юборилишини истисно қилди

    21.12.2022, 14:10

    Украина Саакашвилини қабул қилишга ва даволашга тайёрлигини маълум қилди

    21.12.2022, 11:30

    АҚШ Зеленскийнинг ташрифини ва Украинага Patriot мажмуалари етказилишини тасдиқлади

    21.12.2022, 11:18

    Илон Маск ўзига етарлича «калтафаҳм» давомчи топиши билан Twitter раҳбарлигидан кетади

    21.12.2022, 11:05

    Перу парламенти 2024 йил апрелида муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини маъқуллади

    21.12.2022, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.