Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 100 дан ортиқ дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, тумандаги «Расулбек» фермер хўжалигида ҳудудидаги 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилган, шу билан бирга, 3 туп дарахт шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Мавзуга доир: Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Изоҳ (0)