Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси Собир Ўнар 18 декабрь куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1986). 1986 йилдан бошлаб «Ёшлик» журналида адабий ходим сифатида фаолиятини бошлаб, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифаларида ишлаб келган.
Унинг асарлари республика нашриётларида 1984 йилдан буён чоп этиб келинади. «Орзулар билан бурканган қишлоқ» (1989), «Узоқ далалар ортида» (1990), «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006), «Бибисора» (2011) китоблар муаллифи. Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг «Ов ҳангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожиаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
Адиб 2022 йилнинг августида «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Изоҳ (0)